Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.
Кечирим — бу азият чеккан кишини хафалик ҳиссидан озод этувчи шахсий ташаббусдир. Битик қисман бўлмаган ёки ўзидан соқит қилинган кечиримни талаб этмайди — кечирим тўлиқ ва баркамол бўлиши ва озор берувчига нисбатан салбий ҳиссиётдан йироқ бўлиши, ҳамда у билан ўзаро алоқани ўстириш ва тиклаши лозим.
Эски Аҳдда гуноҳларни кечирилиши талаб қилинадиган кўплаб йўл–йўриқлар мавжуд, чунки фақат Худо гуноҳларни кечириши мумкин. Довуд қандай ҳаёжон билан хитоб қилганини эшитиб кўринг: “У барча айб–гуноҳларингни кечирар…”, деб айтган эди. (Заб. 102:3). Биз шунингдек, ҳаттоки одам, мисол учун, қулликка сотгани учун ўз акаларини кечирган Юсуф воқеаси каби келтирилган хафагарчиликлар оқибатида қаттиқ азият чеккан одамлар тарафидан қилинган кечиримларга мисолларни кўрамиз. Бу ҳаракати билан Юсуф ҳақиқий озодликка эришган. У ўз ўғилларидан бирини Манаше деб атади, бу “мени унитишга ундаган” деган маънони англатади.
Янги Аҳдда биз Исо, Худо қўзиси, дунёга гуноҳларимиз учун қурбон бўлгани келганини кўрамиз. Унинг тўкилган қони воситасида ўз гуноҳларимизнинг бир марта ва абадий кечирилишига эришамиз. Бу “раҳм–шафқат Хушхабари”. Кечирим — бу неъмат. Биз унга лойиқ эмасмиз, лекин Худонинг Ўзи раҳм–шафқатига кўра барбод бўлаётган дунёга кечирим эҳсон қилади.
Давомида, кечиришга қарор қилганларга кечиримнинг таъсири ҳақида ўқиймиз. Натажада улар “душманларини севиш” ва “таъқиб қилаётганлар учун ибодат қилиш” чақириқларини бажаришга қобил бўлади.
Бир-бирингизга нисбатан чидамли ва кечиримли бўлинглар. Агар бир киши иккинчисидан хафа бўлса, Масиҳ сизларни кечиргани каби, сизлар ҳам бир–бирингизни кечиринглар (Кол. 3:13).
Охир оқибатда кечирим имон ҳаракати. Бошқа одамларни кечира туриб, Худо менга нисбатан адолат талабини яхши бажаришига ишонаман. Кечира туриб, мен бу муаммога нуқта қўйишга ҳуқуқим борлигини англайман ва барча масалаларни ечишни Худога топшираман. Мен адолат ва меҳр мурувватни тортиб кўрувчи тарозини Худованд қўлларига қолдираман. Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг dilkashradio.com сайтига кириб ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.