Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.
Худони тан олмаётган жамиятда масиҳий қандай қилиб раҳм–шафқатни ва иноятни тарқатиши мумкин? Ўтган дастурларда келтириб ўтганимиздек, Илёс ғорларга яшинди. Бошқа тарафдан, унинг замондоши Авдий Ахав саройига хизмат қилувчилар билан бирга ишлади ва адолатсиз ҳукмдор қириб ташлаган пайғамбарларни ҳаётини сақлай олди. Эстер ва Дониёр мажусий шоҳларга хизмат қилишига тўғри келди. Исо Рим ҳукмдори ҳукмига бўйсунди. Павлус унинг ишини қайсарга кўриб чиқиш учун топширишини сўради. Жамоат дунё учун энг муҳим ишни — Худо раҳм–шафқатини намоён қилиши керак. Исо ҳеч кимнинг Унга одамларни севишда ҳалақит қилишига йўл қўймади. Айнан бу соҳада Муқаддас Руҳнинг самаралари биз учун зарур. Исо айтдики, биз бир фарқ қилувчи хусусиятга эга бўлишимиз лозим — тўғри муносабат қилиш сиёсатига ва бошқа одамлар устидан руҳий устинликка эга бўлиш эмас, лекин уларни севиш хусусиятига эга бўлишимиз керак. Коринфликларга биринчи Мактубнинг 13–бобида Павлус биз севгисиз ҳеч нарсалигимизни тасдиқлайди.
Иноятнинг содиқлиги ва бошқа одамларга раҳм–шафқатли муносабат масиҳийлар ер ҳокимияти билан тўлиқ келишувда яшаши керак деганини англатмайди.
Замбиянинг собиқ президенти Кеннет Каунда қуйидагиларни ёзган: “Халқ учун саройда ўтирувчи масиҳий ҳукмдор эмас, балки халқ ичра танилган масиҳий пайғамбар зарур”. Исо огоҳлантирадики, дунё бизни Уни қандай ёмон кўрган бўлса, биздан ҳам шундай нафратланади. Рим империясида илк жамоатнинг катталишиб кетиши, “Исо Худодир” шиори Рим ҳукумати номига қилинган тўғридан-тўғри қарши чиқиш эди. Буларнинг барида биз илондек зийрак ва каптардек содда бўлишимиз лозим. Барча ҳаракатларимиз — ҳаттоки қарши ҳаракатларимиз ҳам — иноят ила ёритилган бўлиши даркор. Агар бизда раҳм–шафқатга қарши сифат пайдо бўлса, ўз қароримиз ҳақида чуқур ўйлаб кўришимиз керак.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг dilkashradio.com сайтига кириб ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.