2:39

Намуна бўлиш

MP3

«Худонинг каломи қораланмаслиги учун, улар ўз эрлари ва болаларини севадиган, рўзғорга жонкуяр, вазмин, иффатли, хушфеъл, эрларига бўйсунадиган бўлсинлар.» (Тит 2:5).

Ассалому алайкум қадрли опа-сингиллар. Юқоридаги оят айнан сизу-биз учун айтилган. Бу ҳар бир аёлга берилган вазифа. Уларнинг аёл сифатидаги энг асосий вазифаси, эри ва фарзандларини севиш, рўзғорга жонкуяр бўлиш ва эрига итоат қилишдир. Оилада ота ўзини қандай тутишидан қатъий назар; у фарзандларига ўта қаттиққўлми, ўта талабчанми, фарзандларининг ҳар бир ишини танқид қиладими, жаҳлдор ва тажовузкорми, отанинг оиладаги ҳукмронлиги ҳурмат қилиниши керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам отанинг ҳукмронлик ҳурматини сақлаб қола олган она ўз фарзандларига ҳам отасини ҳурмат қилишни, унга бўйсунишни ўргата олади.

Фарзанднинг ҳатосига отанинг қаттиққўллик билан берган жазоси, онанинг юрагини азоблайди. Аммо ўша дамда фарзанднинг ҳис-туйғуларидан кўра отасига ҳурмат билан муносабатда бўлиши муҳимроқдир. Фарзандга ёшлигидан отасига бўйсунишни, унга ҳурмат билан муносабатда бўлишни ўргатиш лозим. Ёшлигидан бундай нарсага ўргатилмаган ширин ва ҳиссиётга берилувчан фарзанд катта бўлганда, қайсар, жаҳлдор, нафратланадиган ва исёнкор бўлиб улғаяди.

«Сулаймоннинг ҳикматлари. Доно фарзанд отага шодлик келтиради: нодон фарзанд эса онага қайғу» (Ҳик 10:1). Фарзанд улғайганида, оилага нафрат билан қарамаслиги учун, ота-она енг шимариб баравар ҳаракат қилишлари керак.

Ота фарзандларининг ҳурматини қозониши, чиндан ҳам уларни севишини, қадрлашини кўрсатиши, она эса отани қандай ҳурмат қилиш ва унга бўйсунишни амалда кўрсатиши керак. Доно она ота қаттиққўллик қилаётган пайтда, ҳис-туйғуларини жиловлай билиши ва отага бўйсуниш энг муҳим иш эканлигини, ўша дамда ўзини тутиши билан маълум қилади. Бола отасининг сабоқларидан қочиш учун онасининг ҳис-туйғуларидан фойдаланмасин. Ота фарзандига ҳаддан ташқари қаттиққўллик ёки шафқатсизлик қилмаса, донолик билан ва фарзандининг келажагини ўйлаб қилинган қаттиққўллик болага фақат фойда келтиради. Ота фарзандини жазолаётган пайтда биз оналар «боламга қаттиқ тегиб қўйяпти», — деб ўйлаймиз. Ҳаётда тўғри ҳаёт кечириш, ҳар бир ишни тўғри қилиш учун аёлга Худонинг донолиги керак.

Худонинг донолигисиз, аёл қийин вазиятларда нима қилишни, қандай жавоб беришни ва қандай йўл тутишни билмай қолади. Мана шундай ҳолатларга тушиб қолмаслиги учун аёл доимо Худонинг бошқарувини ва донолигини сўраши керак. Аёл ва она, рафиқа сифатида ҳаётимизда қандай воқеа юз бермасин, ҳаммасини Худога ташлаб, Унинг марҳаматини ва бошқарувини кутиш биз томондан қилинган энг яхши иш бўлади. Шунга қарамай, момоларнинг ўгитлари ва Муқаддас калом ёзувлари бизнинг тўғри ҳаракат қилишимизга чироқ бўлиб хизмат қилади. Қийин дамларда қоқилиб қолмаслик учун, аввалдан улар ҳақида билиш зарар қилмайди. Азиз аёллар оила ва аёл ҳақида қанчалик кўп гапирмайлик шунчалик оздек. Кўпроқ маълумотни эса бизнинг www.najot.com сайтимиздан топиб мароқ билан ҳаёт йўлингизда ишлатишингиз мумкин. Доимо соғ ва омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top