3:17

Шайтоннинг Стратегиялари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун Худо билан муносабатларимиз хатолардан холи бўлишига ёрдам берадиган маълумотларни бўлишишга интиқмиз. Бир нарсанинг ҳақиқат эканини ва бу ҳақиқат кўпчиликка, айниқса яқинларингизга фойдали эканини билсангиз, уни узоқ вақт ичингизда сақлай олмайсиз. Айнин шунинг учун, сизлардан бугунги суҳбатимизни диққат билан тинглашингизни сўраймиз. Аввалги суҳбатларимизда айтганимиздек, шайтон ўзининг ёлғончи эканини, Худонинг ҳақиқатига қарши сўзлашини ҳам билади. Унинг исмининг маъноси ҳам “тухматчи”, “ёлғончи” деган маъноларни англатади. Шунинг учун ҳам у:

У яхшилик керак эмасдай кўрсатишга

ёмонлик яхшилик бўлиб туюлишига ва Худони ёлғончи қилиб кўрсатишга тиришади. Аммо у Худонинг сўзлари тўлиқ ҳақиқатлигини жуда яхши билади.

Narrator 2 Момо Хавога нисбатан шайтон айнан мана шундай иш тутди: унинг олдига илон қиёфасида келиб, алдади. Бунгача Одам ва Хаво учун ва бир-бири учун жониворлар ҳеч қандай хавф келтирмаган, шунинг учун ҳам Хаво қўрқмади. Шайтон бугун ҳам аввалгидек одамларни алдамоқда. Одамларни алдаш учун қаратилган шайтоннинг ниятлари ва унинг найранглари ўзгармаган; у аввалгидек одамларни алдашга ва нобуд қилишга тиришмоқда. Хаво билан бўлгандек, у илонни ишлатмаяпти, у одамларни ушлай оладиган ҳар қандай восита ва найрангларни ишлатмоқда. Кўпинча, шайтон одамларнинг тўғридан-тўғри онггига ёлғон билан таъсир қилиб алдайди.

Шайтон одамларга келиб, улар билан гаплашганида, уларга айнан у гапираётганини яширишга ҳаракат қилади. Одамлар эса бу фикрларни ўзларининг ўйлари, деб ҳисоблайдилар. Аслида эса уларнинг онггига бундай фикрларни шайтон уқдиради.

Narrator 1 Хатто, сиз Худонинг Каломини тинглаётганингизда ҳам шайтон сизга гапиради. У сизга масалан бундай саволни уқтириши мумкин: “Мен нега Инжилга ишонишим керак?”. Одамлар Худони билишини ва Унга ишонишини шайтон истамайди. У Худодан ва Унинг Каломидан нафратланади, хатто унинг ҳақиқатлигини билса ҳам! Баъзан шайтон бизга ўз ёлғонларини етказиш учун бошқа одамларни ишлатади.

У ўзига эргашган одамлар ҳалокат йўлига тушганига қарамасдан, бизга жуда ёқимли бўлиб кўринишига тиришади. У бизга тез-тез бирон нарсага эргашмаганимиздан афсусланишимизни, биз тўғри, деб ҳисоблаган нарсани қилиб, дўстларни йўқотишдан кўра, ёлғон етакчилар ёки ёмон даврага эргашиш биз учун муҳимроқ эканлигини уқтиради. Агар Худога яқин бўлмасангиз, шайтон сизни осонгина тўрига илинтиради.

Narrator 2 Бундан ташқари шайтон бизнинг ўз мағрурлигимизни ишлатиб, бизни тузоққа туширишни истайди ва бунга астойдил ҳаракат қилади. Биз баъзан бошқалардек алданмайман, чунки мен улардан кўра ақллироқман, кўп нарсани биламан, деб ўйлаймиз. Шайтон эса мана шу мағрурлигимиздан фойдаланади. Аслида хавойиланиб кетишимизга ҳам ўзи сабабчи. Ёлғон билан шайтон кўпчиликни ҳалокатга учратди, у улар шунчалик ақлли ва қобилиятли бўлганлари сабабли, уларга Худодан мустақил бўлиш мумкинлигини ва истаганининг ҳаммасини қилиш мумкинлигини уқтирди. Бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан бир-биридан қизиқарли маълумотлар ўрин олган. Ташриф буюринг ва бунга ўзингиз гувоҳ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top