MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Агар бизни диққат билан тинглаётган бўлсангиз, бир неча сафардан бери оилалар ва одатлар орқали ўша пайтдаги Исроил халқининг рухий ҳолати ва Худованд ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлдик. Бугун қадимги исроил халқининг яна бир қизиқ одатидан ва Худованднинг Исроил халқи учун режалаштирган ишларидан боҳабар бўламиз. Орадан маълум вақт ўтгач, Рутга қайнанаси Наима шундай деди:

— Қизим, бирортаси билан рўзғор қилсанг, ўзингга яхши бўлармиди. Мен сенга қайлиқ топиб беришим лозим. Ўша Бўаз бизнинг қариндошимиз. Биласанми, бугун

кечқурун у хирмонда арпасини янчийди. У ухлашга ётганда, ётган жойини билиб олгин–да, сўнг бориб оёқ томонини очиб, ўша ерда ёт. Нима қилишни унинг ўзи айтади. Диққат қилинг, яна бир ажойиб одат.

Narrator 2 Бу ҳаракат билан Рут ўзининг ҳимоячига муҳтожлигини билдиришдан ташқари, унинг Бўаз билан турмуш қуриш орзуси ҳам назарда тутилган бўлиши мумкин. Рут қайнанасига:— Ҳаммасини айтганингиздай қиламан, — деди. Рут хирмонга жўнади. Етиб келиб, қайнанаси айтгандай қилди. Бўаз Рутга: — Сени Худо ёрлақасин, қизим. Сенинг бу сафарги оилангга қилган садоқатинг олдингисидан ҳам аълодир. Сен камбағал ёки бойвачча йигитларнинг ортидан чопмадинг. Энди сен хавотирланма, қизим. Айтганларингнинг ҳаммасини муҳайё қиламан. Бутун шаҳар халқи сенинг олижаноб аёл эканлигингни билади. Тўғри, мен сизларнинг оилангизни паноҳимга олишга бурчли одамман, лекин бу ишга мендан ҳам яқинроғи бор. Агар эртага у киши сенга нисбатан ўз бурчини ўтамоқчи бўлса, майли, сени олаверсин.

Narrator 1 Борди–ю, ўз бурчини ўташни хоҳламаса, мен ўз зиммамга оламан. Бўаз шаҳар дарвозасига чиқиб, ўтирди. Ўша пайт Бўаз айтган яқин қариндоши ёнгинасидан ўтиб қолди. Бўаз қариндошига деди: — Мўаб юртидан қайтиб келган Наима бор–ку, у Элималек акамизнинг даласини сотмоқчи. Лекин сиз Наиманинг даласини харид қилганингизда, дала билан бирга марҳумнинг беваси Мўаблик Рутни ҳам олишингиз керак. Чунки марҳумнинг номи ўз мулкидан йўқолиб кетмаслиги шарт. Шунда қариндоши Бўазга: — Ундай бўлса, мен уни ололмайман, акс ҳолда ўзимнинг мулкимни хавфга қўйган бўламан. Зиммамдаги қариндошлик бурчимни сиз ўтайверинг, менинг иложим йўқ, — деди. Шундай қилиб, қариндоши Бўазга: — Ўзингиз сотиб олаверинг, — деди–да, чориғини ечиб берди.

Narrator 2 Мана сизга яна бир қизиқ одат. Илгари Исроилда кимдир бошқасига нисбатан қариндошлик бурчини ўтамоқчи ёки мол–мулкини алмаштирмоқчи бўлсалар, далил–исбот тариқасида биттаси чориғини ечиб, иккинчисига берарди. Мана сизга яна бир қизиқ одат. Мана шу одат Исроилда қонуний гувоҳлик ўрнини босарди.

Шундай қилиб, Бўаз Рутга уйланди. Улар турмуш қуриб, бир ёстиққа бош қўйишди. Эгамизнинг марҳамати билан Рут ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Аёллар Наимага айтишди:

— Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! У бугун сенга ғамхўрлик қиладиган невара берди, меросхўрсиз қолдирмади. Меросхўрингнинг номи Исроилда улуғ бўлсин.

У туфайли ҳаётинг яна шодликка тўлади, қариганингда суянчиғинг бўлади. Чунки бу ўғилни сени яхши кўрадиган, сен учун ҳатто етти ўғилдан ҳам аъло бўлган келининг туғди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top