Narrator 1 «Мен қонунимни одамларнинг онгига солиб қўяман, қонунимни юракларига ёзаман. Мен уларнинг Худоси, улар эса Менинг халқим бўладилар… Мен уларнинг айбларини кечираман, гуноҳларини ҳеч қачон эсга олмайман.»
Ассалому алайкум. Ҳозиргина эшитганингиз бу Худонинг ўз фарзандларига берган ваъдаси эди. Эсингизда бўлса Исроил халқи Худонинг амрларидан бош тортиб, Худога қарши исён қилган эдилар. Худованд юборган пайғамбарларнинг ҳам гапларига қулоқ солмай, ўз билганларича йўл тутдилар. Худованднинг амрларига қарши турдилар. Шундан кейин эса Худованда уларни қаттиқ жазолади. Уларнинг устиларига душманларни юборди. Бегона халқ уларнинг уйлари ва шахарларини вайрон қилиб, ўзларини асир қилиб олиб кетди. Шунга қарамай, Худованд жуда садоқатли. У Ўз халқи ҳақида нима деганларини эшитинг.
Narrator 2 Еремиё 31 бобдан Худованднинг садоқати ва муҳаббатининг чексизлигини билиб оласиз. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман. Шунда Яҳудо юртидаги ва барча шаҳарларидаги одамлар Қуддусни шундай дуо қиладиган бўлишади: ‘Эй муқаддас тоғ, Солиҳлик макони, Эгамиз сенга барака берсин! Одамлар Яҳудо юртида ва унинг ҳамма шаҳарларида яшайдилар. У ерда деҳқонлар ва қўйларни боқадиган чорвадорлар бўлади. Мен чанқаганларнинг чанқоғини қондираман, толиққан жонга ором бераман.” Шунда одамлар мириқиб ухлаб, кучга тўлиб уйғонадилар. Эгамиз шундай демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Исроил ва Яҳудо юртларини одамларга ва ҳайвонларга тўлдираман. Илгарилари Мен бу халқни қўпориб, вайрон қилган бўлсам, уларни ағдариб ташлаб, яксон этган бўлсам, бошларига фалокат келтирган бўлсам, энди уларни қайта бунёд этиб, мустаҳкам қиламан.”
Narrator 1 Эгамизнинг каломи шудир. Ўшанда одамлар шундай деб айтмайдиган бўлади: “Оталари аччиқ узум ейишган эди, Болаларининг эса тиши қамашди.”
Аксинча, ҳар бир одам қилган гуноҳи учун ўзи ўлим жазосини тортади. Ким аччиқ узум еган бўлса, ўшанинг тиши қамашади.” Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Исроил ва Яҳудо халқлари билан янги аҳд тузаман. Бу янги аҳд Мен уларнинг ота–боболари билан тузган аҳдга ўхшамайдиган бўлади. Мен ота–боболарини қўлидан етаклаб, Мисрдан олиб чиққанимда, улар билан аҳд тузган эдим. Мен уларга содиқ Xўжайин эдим, аммо улар ўша аҳдимни бузишди.” Эгамиз шундай демоқда: “Мен келажакда Исроил халқи билан тузадиган аҳд шундай бўлади: Мен қонунимни одамларнинг онгига солиб қўяман, қонунимни юракларига ёзаман. Мен уларнинг Худоси, улар эса Менинг халқим бўладилар.
Narrator 2 Шундан кейин одамлар бир–бирига: ‘Эгамизни таниб–билинг’, демайдиган бўлишади. Чунки уларнинг ҳаммаси — каттасидан тортиб кичигигача Мени биладиган бўлади. Мен уларнинг айбларини кечираман, гуноҳларини ҳеч қачон эсга олмайман.” Эгамизнинг каломи шудир. Кунни ёритсин, дея Эгамиз қуёш ато қилди. Кечаси нур сочсин, дея ой ва юлдузларни яратди. У денгизни кўпиртирар, Tўлқинларини ўкиртирaр, Унинг номи Сарвари Оламдир. У шундай демоқда: “Агар табиатдаги бу тартиб бузилса, Исроил насли ҳам халқ сифатида йўқ бўлади.” Эгамиз шундай демоқда: “Осмону фалакни ўлчаб бўлмагандай, Замин пойдеворини текшириб бўлмагандай, Мен ҳам Исроил наслини тарк этолмайман, Қилган қилмишлари учун уларни ташлаб кетолмайман.” Эгамизнинг каломи шудир.