3:41

Довуднинг илк издошлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун Довуд пайғамбарнинг илк издошлари ҳақида сухбатлашамиз. Уларнинг айнан нима учун унга эргашганларидан хабардор бўламиз. Бирмунча вақт олдин Довуд шоҳ Шоулдан қочиб, Зихлах шаҳрида яшаб юрган пайтда баъзи баҳодир жангчилар унга қўшилган эдилар. Урушларда Довуд томонида жанг қилган бу жангчилар Бенямин қабиласидан, Шоулнинг қариндош–уруғларидан эдилар. Улар моҳир камончилар бўлиб, ҳам ўнг, ҳам чап қўли билан ўқ ва тошларни отар эдилар. Уларнинг бош сардори Гивонлик Шамонинг ўғли Охазар эди. Унинг укаси Йўш сардорнинг ўнг қўл ёрдамчиси эди. Жангчилар орасида Озмобитнинг ўғиллари, “Ўттиз қаҳрамоннинг” сардори ва моҳир жангчиси — Гивонлик Йишмаё, Кўрах наслидан яна анчагина одамлар бор эди. Довуднинг Гад қабиласидан баъзи издошлари Довудга қўшилмоқчи бўлиб, адирлардаги пана жойларга бордилар. Улар тажрибали баҳодир жангчилар бўлиб, қалқон ва найзани усталик билан ишлатардилар.

Narrator 2 Шердай жасур, тоғлардаги кийикдай чаққон эдилар. Эйзар деган жангчи уларнинг бош сардори эди. Гад қабиласидан бўлган бу жангчилар сардорлар бўлиб, орасидаги энг заифи юз кишига, энг кучлиси эса минг кишига бас келар эди. Улар Иордан дарёсининг тошқин мавсумида — йилнинг биринчи ойида дарёдан кечиб ўтиб, шарқий ва ғарбий қирғоқлардаги водийларда яшайдиган халқни қувиб чиқарган эдилар. Ундан кейин Довуднинг Бенямин ва Яҳудо қабиласидан чиққан издошлари пайдо бўлдилар. Бир куни Бенямин ва Яҳудо қабиласидан баъзилар адирлардаги пана жойларга, Довуднинг ёнига келдилар. Довуд уларни кутиб олгани чиқиб, уларга айтди: “Агар бу ерга тинчлик билан, менга ёрдам бергани келган бўлсангиз, қаторимизга марҳамат қилинглар. Бордию, мени душманларим қўлига топширмоқчи бўлиб келган бўлсангиз, ота–боболаримизнинг Худоси буни кўриб жазоингизни берсин. Мен сизларга ҳеч қандай ёмонлик қилганим йўқ.”

Narrator 1 Шунда “Ўттизта қаҳрамон”нинг сардори Эмосайни Худонинг Руҳи қамраб олди ва Эмосай гапира бошлади: “Биз сизникимиз, эй Довуд! Сиз томондамиз, Эй Эссай ўғли! Омон бўлинг, илойим омон бўлинг! Сизга ёрдам берганлар ҳам омон бўлсин! Сизни қўллаган Худойингизнинг Ўзидир.” Довуд уларни қаторига қўшиб, лашкарининг сардорлари қилиб тайинлади. Довуд Филистларга қўшилиб, Шоулга қарши урушга отланганда, Манаше қабиласидан баъзилари Довуд томонга ўтиб олган эдилар. Довуд Зихлахга қайтиб кетаётганда, унинг томонига Манаше қабиласидан баъзилари ҳам ўтиб олган эдилар. Улар Манаше қабиласининг мингбошилари ҳамда баҳодир жангчилари бўлганлари учун Довуд уларни ўз лашкари устидан лашкарбошилар қилиб тайинлади. Кундан кунга Довудга қўшилган одамларнинг сони кўпайиб борарди. Натижада Худонинг лашкари сингари буюк бир лашкар ҳосил бўлди.

Narrator 2 Нега бунча кўп одам Довудга қўшилган? Буларнинг ҳаммасига Худованд сабабчи. Каломда Худованднинг сўзига биноан, Шоулнинг ўрнига Довудни тахтга ўтқизмоқчи бўлган ўша жангчиларнинг сони минг-минглаб бўлгани ва уларнинг бари энг кучли ва сара жангчилар бўлгани ҳақида ёзилган. Бу жангчиларнинг ҳаммаси жанговар ҳолатда бўлиб, Довудни бутун Исроил устидан шоҳ қилиш мақсадида Хевронга келган эдилар. Исроилнинг қолган халқи ҳам Довудни шоҳ қилиш мақсадига қўшилган эди. Бу Худованднинг иродаси бўлгач, Унга ким ҳам қарши тура оларди!? Худованд Довуд томонида экан, у ҳам доим Худонинг иродасини излади. Худованд эса уни йўналтириб турди ва бутун халқни унинг қўлига берди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top