3:44

Масиҳнинг оиласи

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Инсонни ўз яқинларидан ҳам яхшироқ ким билади? Киши кўп ҳолларда дилидагиларини яқинларига очавермайди, аммо унинг ҳатти-ҳаракатидан, сўзлари ва қилаётган ишларидан чиндан қандай одам эканини билиш мумкин. Исо Масиҳ ҳақида ўқиган ва Унинг шахсига шубҳаланадиганлар бизни диққат билан тинглашларини сўраймиз. Инсонларни биласиз, унинг қандай инсон эканлигини ташқарида билиб бўлмайди. Чунки ҳамма ўзини яхши кўрсатишни истайди. Аммо бугун Исо Масиҳнинг ҳам укаси ҳам издошларидан бири бўлган Ёқубнинг ёзганларидан унинг Масиҳ ҳақидаги фикри ва Масиҳнинг чиндан ҳам қандай инсон бўлганини билиб оламиз. Ёқуб, мутахассисларнинг айтишича, Қуддусдаги жамоатнинг етакчиси ва Исо Масиҳнинг туғишган укаси эди. Исо Масиҳ ер юзида хизмат қилган даврда Ёқуб Унга ишонмади, Унинг хизматини ҳам бошқа уламолар ва фарзийлар каби маъқулламади.

Narrator 2 Масиҳ ўликдан тирилгандан кейин эса Ёқуб Унга ишониб, Қуддусдаги имонлилар жамоатининг етакчиси бўлди. Мазкур мактуб имонлилар учун ҳаётий қўлланма бўлиб хизмат қилади. У ўзининг бу мактубида шундай дейди: “Эй биродарларим, турли синовларга дучор бўлганингизда ўзингизни бахтли, деб билинглар. Ахир, имонингиз синалганда сизлар сабр–тоқат қилишни ўрганасизлар. Бу ўзингизга ҳам аён. Ҳар қандай вазиятда сабр қилишни ўрганинглар, шунда етук, бекаму кўст, комил инсонлар бўласизлар. Агар бирортангизга донолик етишмаса, Худодан сўранг, У беради. Чунки сўраганларнинг ҳаммасига Худо саховат билан, беминнат беради. Шу боис умидингизни фақатгина Худога боғлаб, имон билан сўранг.” У нега бунчалик ишонч билан гапираяпти? Чунки У Худога бўлган имон самарасиз кетмаслигини билган. Эҳтимол, у ўзи гапираётган воқеаларни ўзи бошидан кечиргандир?!

Narrator 1 У яна Худодан сўраш чоғида иккиланмасликни ҳам айтади. “Иккиланманг, чунки Худога сидқидилдан ишонмаган киши гўё денгиз тўлқинига ўхшайди, шамол қайси томонга эсса, тўлқин ўша томонга қараб йўналади. Бундай одам Эгамиздан бирор нарса оламан деб умид қилмасин. У Худога таянмагани учун ҳаётида беқарор, ўзгарувчан бўлади. Ночор аҳволдаги биродар Худонинг назарида юксак эканлигидан хурсанд бўлсин. Бой биродар эса Худога муҳтож эканлигидан шодлансин. Чунки ўз бойлигига таянган киши дашт гулидай хазон бўлади. Қуёш жазирама иссиғи билан даштнинг ўт–ўланларини қовжиратиб боради. Гулларнинг гўзаллиги йўқолиб, хазон бўлади. Бойлик орқасидан қувиб, давлатига таянганлар ҳам худди шу сингари нобуд бўлишади. Синовларга бардош берган одам бахтлидир. Чунки у синовдан ўтгач, ҳаёт тожи билан тақдирланади. Бундай тожни Худо Ўзини севганларга ваъда қилган.

Narrator 2 Васвасага тушганингизда Худони айбламанг!” Инсон табиати шундай. Васвасалар туфайли қийинчиликка тушганимизда Худога ёзғирамиз: “Нега мени бу куйга солдинг?” деймиз. Аммо Ёқуб китобида: “Васвасага тушганингизда Худони айбламанг!” –деб ёзилган. Чунки Худо ҳеч қачон васвасага тушмайди ва ҳеч кимни васвасага солмайди.” Бундай аниқ ва тиниқ ўгитни ким бера олади? Юраги Муқаддас Руҳга тўла бўлган ва шуларнинг ҳаммасини тажрибада кўрган одамгина шундай таъсирли ва аниқ қилиб тушунтириб бериши мумкин. Имон фақат тилда эмас, балки амалда қўлланилиши керак, деган ғоя мактубнинг мағзи ҳисобланади. Беқарорлик, мағрурлик, манманлик, очкўзлик, нафси бузуқлик, иккиюзламачилик каби иллатларни муаллиф аёвсиз танқид қилади. Чунки унинг ўзи имонни амалда кўрсатиш, қийинчиликларга чидаш ва мевали дарахтдек бўлиш хислатларини ўз оиласида, Исо Масиҳда кўрган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top