Narrator 1 Ассалому алайкум. Муқаддас Каломнинг мўъжизавий қудрати нимада? Нима учун масиҳийлар уни бунчалик ардоқлашади? Бу саволга Муқаддас Калом шундай жавоб беради: “Ҳеч бир пайғамбар ўзининг инсоний ҳоҳиши билан башорат қилган эмас. Бу азиз одамлар Муқаддас Руҳ томонидан ҳаракатга келтирилиб, Худонинг сўзларини гапириб берганлар.” (2 Бутрус 1:21) Демак, Каломда келтирилишича, унинг манбаи Муқаддас Руҳ. Яна Муқаддас Каломда ёзилишича, уни бузиб бўлмайди. Келинг, унинг ҳақиқийлигини исботловчи баъзи далилларга диққатимизни қаратамиз. 1798 йилда буюк Наполеон ўз қўшинини Мисрга бошлаб боради. Ўзининг 38 минг сонли қўшини билан бирга у юзлаб рассомларни, таржимонларни ва олимларни ҳам олиб борган. Улар йўл-йўлакай деворларда ва ҳайкалсифат тошларда турли расмларни ва ўқиб бўлмайдиган иероглифли ёзувларни кўришади.
Narrator 2 Бир куни Наполеоннинг аскарларидан бири бўйи тўрт фут, эни икки ярим фут келадиган бир қора тошни топиб олган. Бу тош Розетта тоши деб аталиб, ҳозиргача Британия музейида сақланади. Бу тошдаги маълумотлар уч хил тилда — фақатгина Миср рухонийлари ишлатадиган иероглифлар билан оддий ўша даврнинг Миср тилида ва Юнон тилида ёзилган эди. Ўша заҳоти Наполеоннинг тилшунослари Юнон тилидаги ёзувни таржима қилишди. Аммо Мисрча иероглифларга тишлари ўтмади. Бу воқеадан йигирма йил ўтиб ёш олим Жан Франсуа Шампалион ўша тошдаги иероглифларни таржима қилиб дунёни ларзага солди. Шу билан дунё олимларига Мисрнинг қадимий ўтмиши маълум бўлди. Энг қизиғи, шу маълумотлар Муқаддас Каломда ҳам бор эди. Розетта Тошида ёзилган ёзувлар Муқаддас Каломда ёзилганлари ҳақиқат эканлигини исботлади.
Narrator 1 Ундан кейинги кўплаб археологик топилмалар Муқаддас Калом ўтмишдаги одамлар ҳаёти ва тарихи қандай бўлганини аниқ айтишини тасдиқлади. Ундан ташқари яқин ўтмишимизда Тел-Мардихдан, Суриянинг қадимий Элба шахридан топилган лавхалар Ўлик денгиз топилмаларидан бери олимларни бунчалик қизиқтириб, ҳайратга солмаган эди. Бу эса Муқаддас Калом ўқувчиларини лол қолдириши аниқ. У ердан 14,000 минг лойдан ясалган лавхалар ва лавха бўлаклари камида эрамиздан аввал 2300 йил олдин ёзилгани маълум бўлди. Унда Муқаддас Каломда тасвирланган дунёни яратилиши ва сув босиши ҳақида, яна Иброхим, Эсов, Исроилнинг исмлари, Синай тоғи ҳамда Қуддус шаҳри ҳақида ҳам ёзилган эди. Энг ларзага соладигани Садўм ва Ғамўра шаҳарлари ҳақида ёзилганлари эди. Муқаддас Калом ўқувчиларидан бошқа ҳамма бу шаҳарлар аслида бўлмаган афсона, деб ҳисоблашарди.
Narrator 2 Энди Муқаддас Калом танқидчилари Ибтидо китоби шунчаки афсона эмаслигини билиб олишди. Хуллас Элбада ва яна бошқа жойлардаги топилмалар Муқаддас Каломнинг ҳақиқийлигини исботлади. Довуд пайғамбар Калом ҳақида нима дегани ёдингиздами? “Сенинг Каломинг асоси ҳақиқатдир. Ҳар бир адолатли ҳукминг абадийдир.” (Заб 118:160) 1947 йил ёзида Бедуин бола Муҳаммад ал Диб ҳамма замоннинг энг қимматбахо қазилма бойлиги бўлган Ўлик Денгиз қўлёзмаларини топди. Бунда Эстер китобидан ташқари Муқаддас Каломда келтирилган ҳамма китоблар бор эди. Бутун дунёдаги олимлар Муқаддас Калом бизгача ҳеч ўзгармай келганидан ҳайратга тушишди. Муқаддас Калом билим ҳақида шундай дейди: “Билим Калом орқали келади” . Муқаддас Калом мўъжизалари ва унда ёзилганлар ҳақида кўпроқ билишни истасангиз бизнинг www.dilkashradio.com сайтимизни тинглашни унутманг.