3:30

Умидсиз эдим

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худованд жуда ажойиб тарзда ишлайди. Агар Унинг неъматларидан татиган бўлсангиз, менинг нима деётганимни биласиз. Яқинда бир ажойиб ҳақиқатни англаб етдим. Биз Худонинг фарзандимиз. Биз қанчалик ҳато ва гуноҳ қилмайлик, У барибир бизни ташлаб кетмайди. Албатта гуноҳларимизга яраша жазо оламиз, аммо бу Худо биздан юз ўгирди, дегани эмас. Калом нима дейди? Эй йиғлаётганлар, бахтлисиз! Сизлар қувониб куласизлар. Вақтинча қийинчилик кўриш бизга жуда каттадек, жуда кўпдек кўринади. Аммо ўша қийинчилик ичида ҳам Худованд биз билан бирга. Келинг, бир биродарнинг гувоҳлигини сизнинг эътиборингизга ҳавола қилайлик. “Биз қишлоқда яшардик”, дейди биродар. “Бу қишлоққа янги кўчиб келганмиз ва эрим катта бир сув чиқариш компаниясида инженер бўлиб ишларди.

Narrator 2 Қишлоққа борганимиздан сўнг билдикки, сув бу қишлоқнинг асосий муаммоси экан. Қазилган қудуқлардан вақатгина суғоришга ярайдиган сифатсиз сув чиқар, балки шунинг учун ҳам экинлар унчалик хосил бермасди. Бошқа бир жойда, сув тўпланадиган ҳовуз бор эди. Бу ҳовуздан қишлоқ аҳли бир кунда бир неча пақир сув олиши мумкин эди холос. Энг ёмони шу ҳовуздан ҳайвонлар ҳам, одамлар ҳам сув ичарди. Бу ҳолат эримни яна ҳам астойдил ишлашга ундади. У ерлик мутахассислар ва бир нечта қудуқ кавлайдиганлар билан келишиб, сув чиқиши мумкин бўлган жойни белгилашди. Қудуқ қазиш учун ҳукуматдан рухсат ва техника сўрашди. Бир қанча вақт югур-югурлардан кейин иш бошлашга рухсат берилди. Бу лойиҳа эримнинг биринчи мустақил иши бўлиб, кўп изланишлардан кейин шу қишлоқнинг қаеридан яхши сув чиқиши мумкинлигини назарий жиҳатдан аниқлаган эди.

Narrator 1 Қишлоқдаги мутахассислар билан эрим ҳаммаси катта умидлар ва иштиёқ билан иш бошлашди. Уларнинг тахминига кўра 50 метр кавлаш керак эди. Аммо 15 метрга келганда қудуқ қазишда ишлатиладиган машинанинг айнан кавлагичидан нимасидир қудуқ ичида бузилиб қолди. Кавлагични тортиб олишганда, унинг қайсидир айланадиган қисми чуқур ичида қолиб кетибди. Шу билан ишчиларнинг ҳафсаласи пир бўлди. Чунки уни тортиб олишнинг деярли иложи йўқ, дейишди. Тортиб олинганда ҳам уни машинага бириктиришнинг фойдаси йўқ, у бузилган дейишган. Аммо эримнинг қистови билан уни катта қийинчиликда тортиб олиб, машинани тузатишган. Бир неча кун йўқотилди. Ишчиларнинг умиди пучга чиқай, деб турибди. Бу орада эса ҳукумат қудуқ қазишга рухсатни бекор қилмоқчи бўлиб қолди. Эрим ўшанда жуда асабийлашган, менимча бу ердан қудуқ қазишимизга Худо йўл қўймаяпти, бу Унинг иродаси эмас, деган қарорга ҳам келиб қолган эди.

Narrator 2 Биз оиламиз билан ибодат қилдик, рўза тутдик. Кейин эса эрим ишчиларига ишни давом эттиришни буюриб ўзи ҳукуматдан қайта рухсат олиш учун шартномани олиб бошқа жойга кетди. Бу унинг охирги уриниши эди. Агар бу уринишда ҳам муаммо чиқса, у қудуқ қазишни тўхтатмоқчи эди. Бир неча кун эрим қишлоқда бўлмади. Охири рухсатнома билан қайтиб келди. Бу ёқда иш анча қизиб ётарди. Ишчилар анча қазиб қўйган, 35 метрга келганларида бир сув топишди. Аммо бу ҳам ичишга яроқсиз эди. Яна қазишда давом этишди. Нихоят улар кутган сув ҳам чиқди. Бу сув жуда оддий, ичишга яроқли эди. Аммо у ишчиларга қанчалик тотли кўринганини билсангиз эди. Лабаратория текширувидан кейин унинг атрофдаги ҳар қандай сувдан аълоси экани маълум бўлди. Яна бир мўъжиза – биз сув чиқарганимиздан кейин, бошқа қудуқлардаги сувлар ҳам ўзгарди. Улар ҳам ичишга яроқли бўлиб қолди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top