MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-саломатликда дийдор учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, марҳамат тингланг: эфирда “Дилкаш” радиоси.

Худонинг биринчи ижодий ишлари ҳақидаги маълумотлар Муқаддас китобнинг турли саҳифаларида ёзилгани ҳар биримизга яхши маълумдир.

Диққат билан ўқиган одам энг оддий саволларга ҳам жавоб бериш учун етарлича маълумот тўплаши мумкин, лекин инсон бундан ортиғини қила олмайди. Муқаддас китоб одамнинг тўймас қизиқишини қондириш учун мўлжалланмаган. У бизга энг асосий маълумотларни етказади, бироқ одамлар тафсилотларни излашни бошлаганларида, унинг саҳифалари жим бўлиб қолади.

Руҳий мавжудотлар ҳақидаги масала ҳам худди шундай, деб айтишимиз мумкин. Руҳий мавжудотлар Муқаддас китобда турли хил номлар остида учрайди. Бу номлар умумлашган ёки шахсий бўлиши мумкин. Кўпинча биз уларни фаришталар деб атаймиз, лекин Муқаддас китоб бошқа номларни ҳам ишлатади: карублар, серафлар, фаришталар, бош фаришталар, тонг юлдузлари ва шу кабилар.

Уларнинг ҳаммаси умумлашган ҳолда осмон кучлари, лашкарлар ва юлдузлар. Бу юлдузларни, биз тунги осмонда кўрадиган юлдузлар билан адаштирманг. Бу сўзнинг маъноси нима эканлиги матнга қараб аниқланади. Худога ўхшаб руҳий мавжудотлар ҳам кўринмасдир, чунки уларнинг танаси ҳам, суяги ҳам йўқ. Бироқ, биз уларни кўрмасак ҳам, улар ҳар ерда мавжуддирлар.

Муқаддас китоб минглаб фаришталар ҳақида гапиради. Ибронийларга мактубининг 12 боби 22 ояти шулар жумласидандир. Минглаб сўзи фаришталарнинг сон-саноғи йўқлигини англатади. “Кейин мен тахтнинг, мавжудотлар ва оқсоқолларнинг атрофида кўп фаришталарни кўрдим, уларнинг овозларини эшитдим. Уларнинг саноғига етиб бўлмас, минг–минглаб, ўн минглаб эдилар”.

Фаришталар Худога хизмат қилиш ва манзур бўлиш учун яратилган. Улар хизматчи фаришталар деб аталадилар. Фаришта сўзи юнон тилидан келиб чиққан бўлиб, бу сўзни хабарчи ёки хизматчи деб таржима қилишимиз мумкин. Уларни Худо яратди, шунинг учун улар Худога тегишли ва Худо хоҳлаган нарсани қилишлари керак. Фаришталар ва одамлар бир-бирига нимаси биландир ўхшаш. Албатта, одамлар унчалик ақлли ва кучли эмаслар.

Муқаддас китобда айтилганидек, Сен уларни Ўзингдан андак паст қилдинг. Забур китоби 8 боби 6 ояти. Лекин барибир фаришталар одамлардан анчагина фарқ қилади. Улар уйланмайдилар ва авлод қолдирмайдилар. Одатда улар кўринмайдилар, лекин баъзи вазиятларда кўринадиган бўла оладилар. Фаришта одамга гапирганида, одам уни тушунади. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, албатта ушбу манзилимизга ўз мактубларингизни ёзиб юборинг. Ҳозирча эса хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top