Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар! Сиз азизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали яна соғ-омонликда учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, тингланг: эфирда “Дилкаш” радиоси. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, биз катталар ривожланаётган давримизга қараб бизнинг ижтимоий ва генетик таркибимизга асосланган ҳолда ўзимизнинг тажрибамизни филтрдан ўтказамиз.
Ҳамма шу омиллар биз ўзимизнинг тажрибаларимиздан ташқари қандай қилиб маънони ёки идрокни вужудга келтиришимиз учун ўз ҳиссасини қўшади? Ҳеч бир одам бошқасига ўҳшамайди, ҳар бир одам шахсият ва дунёга қарашда ўзига яраша ноёбдир. Ҳозир биз чақалоқларда келажакдаги шахсий феъл-атворга мойиллик мавжудлигини биламиз, бу генетик кодланган шахсиятга мойиллигини таъкидлаб ўтади.
Биз улғайганимиз сари, янги маълумотни филтрлаш йўли ва янги тажрибалар биз қандай тушунишимизга таъсир қилади – ўз навбатида қандай қилиб яшашимизга таъсир қиладиган маънони қандай вужудга келтирамиз. Мезиров бизга шуни эслатадики: “Ўрганиш усуллари биз аллақачон ўйлаган йўлни бошқариш, ҳаракат қилиш ёки биз ҳозирги тажрибамиз ҳақида ҳис қилиш маъносида ишлатилади.
Биз қандай маъно чиқаришимиз бизнинг тажрибамизга боғлиқдир. Биз ўзимизнинг тажрибаларимизни одатланган ҳолда изоҳлаймиз. Биз ҳаётимизни изоҳлашда шундай одатларни ривожлантиришимиз мумкинки, улар ҳақиқат билан ёритилган ёки асосида ёлғон бўлиши мумкин.
Тарих давомида ҳатто ҳозирги даврда ҳам биз яхшилик ва ёмонлик, солиҳлик ва ёвузлик, даврга талаб қиладиган ва талаб қилмайдиган маданий манзараларни кўрамиз. Масалан, деярли ҳар бир миллат, қабила ва тил гуруҳи бошқа гуруҳ тарафидан қайсидир маънода паст ҳисобланган. Ҳар бир гуруҳ алмашган ҳолда бошқа гуруҳга теппадан қараган.
Табақали тузум ва социал тузилишлар бутун дунёда одамлар ва уларнинг қадрияти ва имконияти ҳақида ноўрин ҳукмлар қилади. Бизнинг дунё шахсий ёки маданий кўринишлар орқали, кўпинча бизни тузоққа тушурадиган аниқ белгиланган, чегараланган ва меъёри бор. Биз ҳеч қачон ўзимизнинг борлиғимиздан ва тажрибамиздан эркин оғиб талқин қилолмаймиз.
Ва яна биз қандай талқин қилишимиз ва ўзимизнинг ҳаётимиздан маъно чиқаришимиз бу, бизни руҳий етукликка олиб борадиган, Муқаддас Руҳдан ташқари, бизнинг ҳаётимиздаги ягона жуда қудратли кучдир. Яна Мезиров тасдиқлайдики: … таълимотларнинг кўпгинаси одамлар билан нима содир бўлиши эмас, балки ўз харакатларини, умидларини, моҳиятиларини, эмоционал аҳволини ва ўзларининг юриш-туришларини аниқлайдиган, улар билан нима содир бўлишини қандай қилиб улар талқин қилиб, тушунтиришларини топди.
Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр саломат бўлинг.