3:00

Янгиланиш

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар! Сиз азиз дўстларимиз билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-саломатликда учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, тингланг: эфирда сизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Сир эмас, биз яшаб турган даврда ташкилий жамоат фалокатга учради.

Диний ташкилот оддийгина ҳаракатлантирувчи кучидан маҳрум бўлмасдан, умуман ва бутунлай ўз йўналишини йўқотди. Токи жамоатни янгиланишга олиб келишга қобилияти етадиган, шахслар пайдо бўлмагануча, яхши томонга ўзгаришларга деярли ишонч йўқ. Афсуски, обрўли, изидан олиб бориш қобилиятига эга бўлган ва ҳаворий руҳига эга бўлган чўпонлар жуда ҳам етишмайди.

Имтиёзли аҳволда бўлиб, қўзиларни боқишга мажбур бўлган клириклар яъни профессионал жамоат ишчилари руҳонийлари, руҳоний шахслар ўзлари беҳуда ва бедаво ботқоқликдан чиқишга ҳаракатлари натижасиз бўлгани ҳақида мисоллар кўпгина ва улар етарлигидан ҳам кўпроқдир.

Бунинг ҳаммасини жамоатда инсофли, онгли, виждонли меҳнаткашлар етарли эмас ёки жамоат ҳаётида ҳеч қандай эътиборга сазовор воқеалар бўлмайди, деб тушунмаслик лозим. Сиз билгандек, бу ерда турли воқеалар бўлиб туради. Ҳар ҳолда, менимча, ташкилланган бирлик каби жамоатнинг сиёсати ва жамоатнинг сон жиҳатида кенгайишига қаратилган реклама тадбирлари, қайсидир маънода, Буюк топшириқни бажариш билан алмаштирдилар.

Худованднинг севгисига тўлган ва халққа Хушхабар етказиш истагида ёниб турган Раббимизнинг ҳосилидаги ишчилар қайда экан? Кўпгина ҳолларда берилган янги аҳд жамоатининг ўлчови иккинчи даражали бўлиб қолди деган хавотирдаман, агар умуман унутилган бўлмаса. Дарҳақиқат, биз Масиҳ таълимотидан шунчалик узоқлашдикки, ҳатто бу таълимот ҳаётининг мазмуни бўлиб қолган инсонлар биз учун диний фанатлардек кўринади.

Орамизда кимлардир шундай инсонлардан бири бўлса керак. Бундай инсонлар, шогирдларни тарбиялаш амри заррача ҳам ўз шубҳасизлигини ва ўринлилигини йўқотмаганлигига ишонган ҳолда, ўзининг хизматида ана шу йўналишда сақланиб қолишга ҳаракат қилади. Бунинг барчаси инжил бўйича. Бунинг ҳаммаси руёбга чиқадиган.

Азизлар, биз назариячидек эмас, амалиётчи каби шогирдларни тарбиялаш билан шуғулланувчи жамоат ташкил қилишга интилишимиз шарт. Жамоатни бошқаришга тайёр бўлган инсонларга яхши ишлаш ва Худовандга астойдил хизмат қилиш устида пухта ўйлаш керак бўлади. Бизнинг хулосаларимиз, албатта, ҳар кимга ҳам ёқмайди, бироқ ҳар бир инсон устоз-чўпонга энг юқори балл қўяди.

Балки бундай баҳолаш бировларни хизмат ишларини янгича тушунишга олиб келар. Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top