3:04

Болаларнинг ўсишига ёрдам 337

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азиз биродарларимиз билан билан радио тўлқинларимиз орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тингланг. Азиз болажонлар, Исроил мамлакатида Ахоб деган шоҳ ўз вазифасини ўтаб турган вақт эди. Ушбу инсон Исроил тарихида яшаб, ўтган подшоҳларнинг ичида энг нопок подшоҳ бўлган эди.

Унинг Эзабел деган хотини ҳам бор эди. Эзабел подшоҳни Бол деган бутга сиғинишга ундаб, кўплаб бутхоналар қурдирган эди. Шу билан бирга Худовандга ишонган одамларни ҳам йўқ қилишга ҳаракат қилар эди. Шу даврда Худованднинг Илёс деган садоқатли пайғамбари ҳам яшар эди. У барча одамларга тавба қилишларини ва бутларга сиғинмасликни, гуноҳ ишларни қилмасликларни айтиб уларни якка-ю ягона, тирик Худовандга ишонинглар, деб даъват қилаб юрар эди.

Шунинг учун ҳам шоҳ Ахоб ва унинг хотини Эзабел уни ёмон кўришар эди. Уша даврда дарҳақиқат Исроил халқи ҳам бутларга сиғиниб юрган пайтлар эди. Кунлардан бир кун пайғамбар Ахоб шоҳнинг ҳузурига бориб, энди бундан буёғига ёмғир ёғмаслигини ва қирғоқчилик бўлишини айтади. Азиз болажонлар, бунинг сабаби: шоҳ ва Исроил халқи қилиб юрган гуноҳлари учун Худованд уларни шундай жазоламоқчи эди.

Ниҳоят, Худованднинг ваъдаси амалга ошди ва Исроилда уч ярим йил давомида умуман ёмғир ёғмади. Шунинг учун Исроилда қаттиқ қирғоқчилик бошланган эди. Худованд эндиликда Илёсга, шохнинг тақибидан қочиб, Иордан дарёси водийлари атрофига яширинишини буюрди. Худованднинг амри билан қарғалар Илёсга ҳар куни нон ва ғушт олиб келар эди.

Шундай қилиб Илёс Худованд берган ризқини еб чанқаган пайтида дарёдан сув ичиб яшаб юрди. Орадан бир қанча вақт ўтиб, дарё сувлари ҳам қуриб қолди. Шунда Худованд Илёсга шаҳарга бориб, эндиликда бир бева аёлнинг уйига жойлашишини айтди. Албатта, Илёс Худованд айтганидай қилди ва аёлнинг уйига келиб аёлдан бир бурда нон ва ичиш учун сув сўради.

Бу аёл жуда камбағал эди ва унинг бир кичик ўғилчаси ҳам бор эди. Шунда аёл уйида бир ховуч ун ва кўза остида бирозгина ёғ қолганини айтади. Шунда Илёс пайғамбар аёлга, токи Худованд ерга ёмғир ёғдирмагунича ун ва кўза остидаги ёғ асло тугаб қолмаслигини айтди. Чунки Худованд Илёс пайғамбарга худди шундай деб ваъда берган эди.

Шундай қилиб Илёс аёлнинг уйида яшай бошлади. Азиз болажонлар, Илёс пайғамбар ва унинг кўрсатган мўъжизалари ҳақида келгуси эшиттиришларимизда яна давом эттирамиз. Ҳозир эса сиз азизлар билан хайрлашиш вақти келди, ундан аввал сиз азиз радио тингловчиларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтмоқчиман: www.dilkashradio.com Азизлар, албатта вақт топиб ушбу сайтимизга марҳамат қилинг. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top