3:00

Уй гуруҳлари 177

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна сиз азизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали бўлса-да дийдор учраша олганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, кичик уй гуруҳлари мавзумизни яна давом эттирсак. Раббимиз Исо Масиҳ ҳам кичик гуруҳларда Ўзининг ажойиб хизматларини олиб борган.

Раббимизнинг шогирдлар биргаликда суҳбатлашишарди ва ўзаро баҳслашишарди. Албатта азиз биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳнинг кичик гуруҳни танлаганлиги бекорга эмас: “Исо ўн икки одамни танлаб олиб, уларга ҳаворийлар деб ном берди. Сўнгра Исо Масиҳ ҳаворийларига шундай деди: “Мен билан бирга бўлишларингиз учун сизларни танлаб олдим.

Мен сизларни ваъз айтишга юбораман. Сизлар жинларни қувиб чиқариш салоҳиятига эга бўласизлар”. Марк Хушхабар китобининг 3 боби 14 ва15 оятлари. Раббимиз Ўзига шогирдларни танлаб олганида уларнинг кимлиги унчалик муҳим эмас эди. Раббимиз учун энг муҳими, бўлажак шогирдларнинг Худовандга бўлган севгиси эди.

Азизлар, юқорида келтириб ўтган оятларимиз ўн иккита шогирдни танлашда иккита муҳим сабабни кўрсатади. Биринчидан, Исо Масиҳ шу инсонларни, У қилаётган ишини ва сўзларини тинглашлари учун У билан бирга бўлишларини хоҳлаган эди. Исо, шу инсонлар Уни ҳаракатларини кўришганда ўзгаришликларини билар эди.

Мана шунинг учун ҳам азиз биродарлар, бизнинг давримизда ҳам шогирд танлаш ва кичик уй гуруҳларида биродарларга турли хизматларни бериш — қанчалик синчиковликни талаб этади. Энди азизлар, иккинчи сабабга ҳам бироз тўхталиб ўтсак: Раббимиз Исо Масиҳ ўз шогирдларини амалиёт қилгани жўнатар эди.

Бунинг сабаби, Раббимиз ўз шогирдларида руҳий кучни янада ўсиб имонда мустаҳкамланишлари учун амалга оширар эди. Шу орқали бизнинг кичик уй гуруҳларимизда ҳам биродарлар орасида мустаҳкам имон ривожланиб боради, деб айтамиз. Гувоҳлик бериш жасорати бир хил мақсади бўлган гуруҳдан келади, ўзларини тажрибалари билан бўлишганда, ўз тажрибаларни ифодалашда ҳаракатчанг бўлиш, ва бир-бирига ҳаракат қилишга далда беради.

Исо шу инсонлар жамиятда ўстириш кераклигини билган эди ва шу ерда улар кўрган, эшитган ва қилган нарсалари ҳақида суҳбатлашишар эди ва жипслаша олишар эди. Шу ўн иккита инсондан иборат гуруҳ чуқур ўз руҳий ҳолати ҳақида ўйлаш учун муҳит яратди. Азизлар, демак, кичик уй гуруҳларида биродарларнинг ўзаро муносабатлари ҳам жуда муҳим саналмоқда. Кичик уй гуруҳи аъзоларининг бир-бирлари учун ибодатлари ҳам жуда муҳим.

Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Бизнинг электрон поятамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, ушбу манзилда сизларнинг мактубларингизни кутиб қоламиз. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top