2:53

Уй гуруҳлари 183

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли биродарлар. Яна сизлар билан радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиб турганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳга шон-шарафлар бўлсин. Эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тингланг. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Каломда жамоатни инсонни танаси ва ундаги бир-бирига боғлиқ узувларга ўхшатган.

Инсон тавба қилганидан кейин, албатта битта жамоатни аъзоси бўлиши керак. Гуноҳларимиз фош бўлиб ва покланишимиз жараёни жамоатда содир бўлади. Жамоатда бизни ҳаёт ҳакидаги фикримиз ўзгаради. Калом жамоатда тартиб бўлишини талаб қилади, “чунки Худо тартибсизлик Худоси эмас, тинчлик Худосидир”, деб ёзилган 1Коринфликларга мактубининг 14 боби 33 оятида.

Кўп ҳолларда масиҳийлар рухсатсиз бошка жамоатларга ўтиб кетади. У жамоатдагилар у ердан кетиш сабабини аниқламай, уни қабул қилишади. Бу бизни Худонинг олдидаги хатоимиз. Албатта, бундай ҳолатларда икки жамоат чўпонлари ўзаро учрашиб сабабларига аниқлик киритиб олишлари жуда муҳим. Келинг азиз радио тингловчи биродарлар, ҳаётий миссолар келтириб ўтайлик.

Юқорида айтиб ўтганимиздай, Худо жамоатда гуноҳларимизни фош қилиб боради. Биз жамоатда гуноҳ қилишни давом эттиришга йўл қўймаслигимиз керак. Ичиш, чекиш, биродарлар ўртасидаги нотўғри муносабатларни ҳал қилишимз керак. Худонинг мақсади тўғри муносабат. Яхши муносабатни тиклаш учун ҳар ким ўзгариши зарур.

Агарда Худонинг жамоатида тўғри муносабат бўлмаса, бу жамоат хафагарчилик ва алам жойига айланади. Жамоат аъзоларини ғийбат қилмасликка ўргатиш керак. Ғийбатни ўрнида кесиш керак. Матто Хушхабар китобининг 18 боби 15 ва 17 оятлари. Яхши муносабатни тиклашнинг яхши бир усули — бу кичик уй гуруҳларидир.

Бу жой мен биладиган, мени яхши биладиган, мени муҳтожликларимни, режаларимни ва ҳамма қайғуларимни биладиган жойдир. Ёқуб китоби 5 боб 16 ояти. Кичик гуруҳ мен ўз хатоларимни тан оладиган ва мени кечириб қабул киладиган жойдир. Амалдаги ҳар кунлик иноят бу — мени хатоларимни билади, шунга қарамай севади.

Кичик уй гуруҳи мени севадиган жойдир. Бу жой шу севги асосида биродарлар билан муносабатни тиклайдиган жойдир. Кичик уй гуруҳи мен хизмат киладиган ва менга хизмат киладиган жойдир. Эфесликларга мактубининг 4 боби 11 ва 16 оятлари. Азиз биродарлар, фақатгина Худонинг жамоатида чуқур муносабатга эришиш мумкин. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди.

Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Албатта, ушбу сайтимиздан фойдаланасиз деган умиддамиз. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top