2:55

Ваъз айтиш 06

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна радиомиз қаршисида соғ-омонликда учрашиб турганимиз учун бағоят хурсандмиз. Азизлар, шундай ишлар борки, уларни фақат кучли, соғлом кишиларгина бажара оладилар.

Биз эса, Худо томонидан Унинг узумзорида ишлашга чақирилганлар, бурчимизни аниқ бажаришимиз учун етарли кучимиз бўлиши учун, жамоатимиз аъзолари зарарига ва ўзимизнинг ҳалокатимизга олиб келувчи шайтоннинг васвасаларига алданмаслик учун, Унинг ёрдамини сўраб ибодат қилишимиз керак. Биз бошқалардан руҳий ютуқ ишларида илгарилаб кетиш учун Худонинг барча қуроллари билан унга, яъни шайтонга тўлиқ қаршилик кўрсатишимиз лозим.

Ўзини қурбон қилиш, қатъийлик, чексиз сабр — булар бизнинг доимий ҳамроҳларимиздир. Агар биз аниқ, виждонан мажбуриятларимизни бажаришни хоҳласак, биз доим Худо билан жуда яқин муносабатда бўлишимиз керак. Азизлар, сиз чўпон бўлганингизда сизнинг бутун ҳаётингиз, бутун фаолиятингиз сизнинг художўйлигингиз даражасига боғлиқ бўлади.

Агар ғайратингиз бўшашса, сизнинг жамоат ибодатингиз ҳам самарасиз бўлади, уйдаги ибодат янада бўшашади ва энг ёмони — сизнинг руҳий ютуғингиз пасаяди. Сизнинг қалбингиз қуриб боргани сари сизнинг тингловчиларингиз ўзлари сабабини билмаган ҳолда сизнинг ваъзингиз уларга аввалгидек унумли таъсир қилмаётганлигини сеза бошлайдилар.

Улар сизнинг руҳий тушкунлигингизни сиз сезишингиздан аввал пайқайдилар. Азизлар, сизнинг ваъзларингиз уларга сизнинг ички тушкунлигингизни ошкор қилади. Ва ўшанда сиз қанчалик нотиқлик билан гапирманг, сизнинг барча сўзларингизда руҳий кучнинг етишмаслиги аниқ сезилиб туради. Сиз Шимшўнга ўхшаб қутулишга ҳаракат қилманг, бундай йўл тутиш орқали тез орада кучингизни йўқотганингизга ишонч ҳосил қиласиз.

Сизнинг қатнашувчиларингиз сизнинг ички руҳий ҳаётингизнинг тушкунлигини ўзларининг сиз билан ҳар кунлик муносабатида ҳам фаҳмлашни кечиктирмайдилар. Уларнинг ўткир кўзлари сизнинг кўзларингиздан аввал сиздаги руҳий сочларингиз оқара бошлаганлигини пайқайдилар. Юрак касал бўлганда, инсон танасининг барча органлари азият чекади: ошқозон, ўпкалар, ички органлар, мускуллар, асаблар… Худди шундай, агар кишининг юраги руҳий маънода заифлашса, бу унинг руҳий ҳаётининг барча кўринишида, муқаррар, ўз аксини топади.

Шунда ваъзхон ўзи йўл очиб бераётган барча гуноҳлар учун жавобгар бўлади. Бу даҳшатли эмасми, азиз биродарлар? Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришларимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Азизлар, бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг, азиз радио тингловчи дўстлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top