3:16

Руҳий ғалаба 355

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Азизлар, мен яна сиз биродарларим билан радиомиз қаршисида ғойибона бўлсада дийдор учрашиб турганимдан бағоят миннатдорман. Азиз радио тингловчи биродарлар, бизга яхши маълумки, Рим аскарининг ихтиёрида иккита асосий қалқон бўлган. Қалқонларнинг бири кичкина, қўл қалқони бўлиб, у кўп ҳолларда қўл жангида ишлатилган.

Иккинчиси эса катта қалқон бўлган. Биз бу ҳақида турли хил фильмлардан кўрганмиз. Бундан ташқари Муқаддас китобнинг Эски Аҳд китобини ўқиганимизда ҳам Рим аскарларининг қандай кийимларда юрганини кўз олдимизга келтиришимиз қийин эмас. Азиз радио тингловчи, бугунги эшиттиришимизда ҳам айнан шу катта қалқон ҳақида гапирилади.

Узун, чўзинчоқ ёки тухумсимон бир метрдан ошиқроқ узунликда кўринишдаги бу қалқон каноп мато ёки ҳайвон териси қопланган тахталардан икки қават қилиб ишланилган ва ҳар икки тахта ўзаро темир билан маҳкамланган. Аскарлар ёнма-ён туриб жанг қилган пайтларида, улар ўз қалқонларини шундай бирлаштиришганки, натижада узун ва мустаҳкам девор ҳосил бўлган. Аскарлар кўп ҳолларда ана шу тарзда жанг қилганлар.

Асосан сув шимдирилган бу қалқонлардан душманнинг “оловли ўқлари” сақичга ботириб, сўнг ёқиладиган ўқлардан ҳимоя қилиш учун фойдаланганлар. Имон қалқони Худо фарзандини беҳисоб куч-қудрат ва донолик билан таъминлайди. Азизлар, агар биз Эфесликларга мактубининг 3 боби 16 оятидан 21оятигача бўлган жойларни ўқиб кўрсак, айнан шу ҳақида билиб оламиз.

Куч-қудрат ва доноликка эга бўлган имонли эса ғам-ҳасратли кунларда ва ҳар турли васвасаларга дуч келганда иблиснинг оловли ўқларига қарши тура олади. 1 Коринфликларга мактубининг 10 боби 13 оятини ўқиб кўрсак, бизга ана шундай далда беради. “Биродарларимизнинг туҳматчиси” бўлган шайтон имонлиларнинг қалбига шубҳа, қўрқув ва ўз-ўзини айбдор деб билиш каби ҳисларни солиш учун оловли ўқлар орқали ҳужум қилади.

Бироқ имон худди кўринмас қалқон каби бундай ёлғон айбловлардан имонли кишини ҳимоя қилади. “Мана шу бизнинг имонимиз дунё устидан ғолиб чиқди”-деб ёзади 1 Юҳанно мактубининг 5 боби 4 оятида. Азиз биродарлар, имон қалқони бу Худо Каломи ҳақиқатларини маҳкам тутиш ва Унинг ваъдаларига ишониш демакдир. Бундай ишонч иблиснинг ҳамма “ўқларидан” ҳимоя қилишга қодир.

Демак, биз ушбу Калом орқали душмандан қандай ҳимояланишни яхши биламиз. Шундай экан азиз биродарлар, тинимсиз ибодат ва Худованднинг каломини ўқиш орқали биз ўзимизни ҳимоя қила оламиз. Душмандай асло қўрқмаслигимиз керак. Чунки бизнинг асосий қалқонимиз Худованд доимо биз билан биргадир. Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда.

Сиз азизлар билан хайрлашишдан аввал, ўзиимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.dilkashradio.com Яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top