Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар! Сиз азиз радио тингловчиларимиз билан яна радиомиз қаршисида соғ-омонликда учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Марҳамат, тингланг: навбатдаги мавзумиз сиз азизлар учун тайёрланди. Азиз биродарлар, бир куни бир чўпон менга шундай деди: “Мен жамоатда икки йилча ишлайман, кейин эса кетаман”. Ундан сўрадик: “Сиз доим шундай қиласизми?” У эса жавоб бериб: “Ҳа, мен икки йил шу ерда, икки йил у ёқда ва яна икки йил бошқа жойда хизмат қиламан”, деди.
Шунда унга шундай савол бердик: “Нимага энди?” У шундай деди: “Менинг 52та ваъзим бор. Мен уларнинг ҳар бирини икки мартадан ваъз қиламан ва сўнг у жамоатдан кетаман”. Биз: “Нимага энди сиз Худонинг Каломини тўлиқ ваъз қилмайсиз?” – дедик. У: “Мен уни тўлиқ ўқитмайман, мен шунчаки ўзим учун муҳим аҳамиятга эга бўлган алоҳида қисмларини етказаман холос”, – деб жавоб берди. Лекин азиз биродарлар, Худонинг оғзидан чиқаётган ҳар бир сўз муҳим аҳамиятга эга-ку!
Скелет тузумининг қисми каби жамоат эга бўлиши керак бўлган учинчи томони — соғлом таълимотдир. Агар сиз азиз биродар, Худо ҳақида юксак тасаввурга эга бўлсангиз ва Унга содиқлик билан ажралиб турсангиз, унда Унинг Каломи таълимотига мувофиқ олдинга ҳаракат қилишингиз лозим. Худонинг Каломини ўрганиш соғлом таълимотни ташкил қилади. Бугунги кунда масиҳийлар таълимот ҳақида хира тасаввурга эгалар.
Кўплаб чўпонлар кичкина масиҳийлар учун кичкина ваъзлар, қисқа, яхши ва қизиқарли ваъзларни таклиф қиладилар. Баъзида улар сизда илиқ туйғу, хира тасаввур, қайғу ва ҳаяжон уйғотади. Лекин биз таълимотнинг нимагадир ўргатиши ёки ниманидир муҳокама қилишини кам эшитамиз. Камдан-кам одамлар Худо ҳақиқатини, ҳаёт, ўлим, осмон, дўзах, одам, гуноҳ, Масиҳ, фаришталар, Муқаддас Руҳ, имонлининг аҳволи, тана ва дунё ҳақида тушунтирадилар. Биз сақлай оладиган ҳақиқатга муҳтожмиз.
Биз матнни, унинг маъноси ва аҳамиятини қидирган ҳолда ўқишимиз зарур, токи уни такрорлаб, одамлар онгида шу ҳақиқатни мустаҳкамлаш учун ундан Илоҳий ҳақиқатни олиб чиқайлик. Азиз биродарлар, жамоатларимизда Тимўтийга 1 ва 2 мактубни ўқишга чорловчи сўзларни кўпроқ такрорласак яхши бўлар эди. Павлуснинг Тимўтийга мурожаат қилган сўзлари менинг онгимда доимо янграйди:
“Сен бу тўғрида биродарларингга ўгит-насиҳат қилсанг, Исо Масиҳнинг лаёқатли хизматкори бўласан. Имонимизнинг улуғ ақида ва таълимотларини ўзлаштириб, булардан руҳан озиқланиб борасан”. 1-Тимўтийга мактубининг 4 боби 6 ояти. Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини яна бир бор эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com Азиз биродарлар, албатта ушбу манзилимизга ўз фикрларингизни ёзиб юборасиз деган умиддамиз. Ҳозирча эса хайр саломат бўлинг.