2:59

Жамоатлар 05

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинларимиз орқали бўлсада эсон-омон учрашганимиздан беҳад хурсандмиз. Азизлар, марҳамат тингланг: эфирда “Дилкаш” радиоси. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, гап шахсий муқаддаслик ҳақида бораётганида, биз аниқ чегараларни ўрнатишимиз ва ўзимиз ҳамда фарзандларимиз дучор бўлаётган нарсаларга эътиборли бўлишимиз лозим.

Бизнинг ҳолатимизга таъсир кўрсатмаслиги учун учраган ҳар хил бемаъни нарсаларни ўқиб ва кинотеатрлардаги фильмларни кўришимиз мумкин эмас. Баъзида менда: имонли Муқаддас китобга оид қадриятлар тузуми билан ҳеч қандай умумийликка эга бўлмаган кинофильмлар, телевизион дастурлар ва ахлоқий бузуқликларни тарғиб қилаётган босма нашрлар таъсирига учраганда, унинг онгида нималар содир бўлади? — деган савол туғилади.

Биз ўз тушунчаларимизни дунёга тенглаштирган ҳолда қадрсизлантиришга ҳаққимиз йўқ. Жамиятимизда йўл қўйилаётган нарсалар шок ҳолатига олиб келади. Ўн йиллар олдин шивирлаб айтилган нарсалар энди кўргазмага қўйилмоқда. Мени жамиятимизнинг жуда қисқа вақт ичида шунчалик тубанликка тушиб кетганлиги ҳайратлантиради. Масиҳийлар солиҳ ҳаёт кечиришга чақирилган ва биз ҳеч қандай муросага бора олмаймиз.

Биз ўз давримизда тоза ва юксак аҳлоқ ҳақида тушуниб ҳаёт кечиришимиз керак, деб ўйлайман. Коринфликларга мактубининг иккинчи мактуби 7 боби 1 оятида шундай ёзилган: “Эй севикли биродарларим, Худо бизга бундай улуғ ваъдаларни берган экан, бадан ва руҳимизни булғовчи ҳар қандай мурдорликдан ўзимизни тозалаб, Худодан қўрқиб яшаб, бутунлай муқаддас бўлайлик”. Жамоат тушунчаси мана шуларни ҳаётга тадбиғ этиши лозим.

Айнан шунинг учун биз жамоатларда жамоат тартибларини ўрнатишимиз керак, деб ўйлайман. Агар кимдир гуноҳ қилса, биз бу одам билан юзма-юз гаплашамиз.

Кўпчилик масиҳийларни лозим тарзда шахсий муқаддаслик масаласи ташвишлантирмайди. Сиз муқаддаслик муносабати ва тирик Худо билан ҳақиқий мулоқотда қайси ҳолатда турибсиз? Худонинг биз орқали Ўз меҳнатини амалга оширишини кутиб, ярим масиҳий ҳаёт кечира олмаймиз.

Азиз радио тингловчи биродарлар, масихийлик бу оддий атама эмас. Бунинг учун доимий кураш, айрим гунохлардан ўзини сақлай билиш жуда муҳим. Лекин минг афсуски, кўпинча одамлар орасида дунё билан бир хил рангда тусланиб кетамиз. Аксинча, биз масиҳийлар доимо бошқалардан ажралиб туришимиз керак. Муқаддас китобда айтилганидек, доимо муқаддаслик сари интилиб яшайлик, азиз биродарлар. Шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди.

Сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилин айтиб ўтсам: www.dilkashradio.com Яна тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top