3:15

Жамоатлар 06

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар! Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинларимиз орқали ғойибона учрашганимиз учун Отамизга ҳамду-санолар бўлсин. Азизлар, жамоатнинг скелет тузумига тааллуқли бўлган яна бир таркибий қисми руҳий обрўдан ташкил топади. Жамоат, Масиҳ жамоатнинг боши эканлигини Эфесликларга мактубининг 1 боби 22 оятида ҳамда 4 боби 15 оятларида ва У художўй мураббийларни воситачи каби ишлатиб, жамоатни бошқаришини тушуниши лозим.

Бундан ташқари азиз биродарлар, Ибронийларга мактубининг 13 бобида, Раббимиздаги мураббийларга бўйсуниш ҳақида айтилади, чунки улар бизларнинг жонларимиз ҳақида ғамхўрлик қиладилар. Уларнинг намуналарига амал қиламиз. Салоникаликларга мактубининг биринчи мактуби 5 боби 12 ва13 оятларида, “орангизда меҳнат қилиб, Раббимиз йўлида сизларга бошчилик қилиб, йўл-йўриқ берадиганлар бор, уларни қадрлашингизни илтимос қиламан.

Қилган ишлари туфайли уларни чин қалбдан севиб, ҳурмат қилинглар. Бир-бирингиз билан тинч-тотув яшанглар”, – дейди. Бизда жамоатда раҳбарлик қилувчи хизматчилар кўп ва биз уларни ҳурмат қиламиз.Ушбу хизматчилар Худонинг сўзини ваъз қилиб бошқаларга етқазиш учун танланганлардир. Азиз радио тингловчи биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳнинг ўн иккита ҳаворийси бор эди.

Ҳар сафар улар саналганда, Бутрус биринчи бўлиб туришини кўришимиз мумкин. У доим бошқалар билан Худонинг Каломи билан бўлишарди.

Азизлар, бу унинг бошқалардан яхшилигини билдирмайди. У гапга чечанлик инъомига эга эди. Бошқаларининг эса ўзига яраша инъомлари бор эди. Бутрус ва Юҳанно доим ёнма-ён юришган. Шунинг учун сиз Юҳанно камроқ гапирган, деб ўйлашингиз мумкин. Лекин у шунга қарамай Юҳанно баён этган Хушхабарни ёзган. Бундан ташқари Ваҳий китоби ва 1,2,3 мактубларини Юҳанно ёзган. Ҳар қандай шубҳадан холи, Масиҳ билан яқин муносабати туфайли у буюк ваҳийлари билан бўлиша олди.

Аммо Бутруснинг ёнида юрганида у доим жим юрарди. Нимага? — деган савол туғилади. Чунки гапга чечанлик инъоми Бутрусда бор эди. Бундан ташқари яна Барнабо буюк мураббий бўлган ва эҳтимол биринчи жамоатда етакчи биродар бўлган. Лекин Барнабо ва Павлус бирга саёҳат қилганларида, Павлус ваъз айтишда бошчиликка эгалиги ҳатто мажусийларга ҳам аниқ эди. Шу тарзда руҳий раҳбарлар ҳар хил инъомларга эгадирлар. Лекин асосан Муқаддас китоб пресвитерлар ёки посбонлар деб атайдиганлар, бир хил руҳий обрўга эгадирлар. Келинг азизлар, бугунги мавзуга қилайлик.

Агар жамоат Масиҳнинг Танаси бўлишни истаса, унда у зарур бўлган қобирғага эга бўлиши лозим. У Худо ҳақида юксак тасаввурга эга бўлиши ва Уни таниб-билишга интилиши керак. Бу таниб-билишда Муқаддас Ёзувнинг обрўсини қабул қилиш зарурдир, чунки биз Муқаддас китоб орқали Худони таниб-биламиз. Азизлар, бизнинг электрон почтамизнинг манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top