MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар! Мана азизлар сиз билан яна ҳаво мавжлари орқали соғ-омон учрашиб турибмиз. Шу имконият учун Отамиз Худога миннатдормиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, одамларни низоли вазиятга нисбатан уч хил жавоби мавжуд. Уларни тепаликни эслатувчи чизмада тасвирлашимиз мумкин.

Тепаликнинг чап қиялигида низодан четлашишни кўрамиз. Ўнг томонида эса ҳужум йўлини. Ўртасида эса яраштириш. Азизлар, тасаввур қилайлик, тепаликнинг юзи муз билан қопланган. Агар сиз чап ёки ўнг томонга тезлик билан ҳаракатлансангиз, мувозанатни йўқотиб, сирғаниб кетасиз. Низо пайтида ҳимоя ёки ҳужум йўлини танлаш қийин эмас, аммо уларнинг иккаласи ҳам вазиятни оғирлаштиради ва рақибни янада қаттиқроқ жавоб қайтаришига олиб келади.

Яхшиямки, тепаликнинг бир-бирига туташган сирпанчиқ қиялигидан йиқилмасликка ёрдам берадиган икки нарса мавжуд: сиз низодан четлашишдаги ёки ҳужумдаги қияликнинг бурчагини камайтиришни ўрганишингиз мумкин. Шунингдек, яраштириш имкониятини ишлатишингиз мумкин, бу эса низони ҳал қилишнинг энг яхши йўли ҳисобланади. Келинг, юқорида айтиб ўтилган муносабатларни батафсил ўрганишга ҳаракат қилайлик.

Тепаликнинг чап томонидаги уч муносабат, четлашиш муносабати дейилади. Одамлар низони ҳал қилиш ўрнига, кўпроқ ундан қочишни танлайдилар ва бу билан низодан қочишга бўлган мойиллигини намоён этадилар. Бундай йўл тутиш кўпгина жамоатларда тарқалган, чунки кўпчилик масиҳийлар низони зарарли ва хавфли, деб ишонишади. Масиҳийлар ҳамма нарсага рози бўлишлари керак, деб ўйлаб ёки низо муносабатларни бузади, деб хавфсираганлар жанжалдан қочиш учун уч услубдан бирини танлайдилар.

“Низо йўқ” деган кўриниш яратиш ва уни бутунлай бартараф қилиш учун зарур бўлган нарсани қилмаслик, вақтинчалик енгилликни олиб келади ва бундай муносабатда бўлиш, одатда вазиятни янада мураккаблаштиради. Айнан шу ҳақида 1 Шоҳлар китобининг 2 боби 22 ва 25 оятларидан ўқишимиз мумкин. Низодан “қочиш” дўстона муносабатларни тўхтатишда, ишдан бўшашда, никоҳ ажримлари жараёнининг бошида, ҳатто жамоатдаги ўзгаришларда ҳам намоён бўлиши мумкин.

Қочиш кескин вазиятларда, низони оқилона йўл билан ҳал қилишнинг имконияти бўлмаган пайтларда тўғри йўл бўлиши мумкин. Азизлар, яна 1 Шоҳлар китобининг 19 боби 9 ва10 оятлари фикримизга аниқлик киритиши мумкин. Бироқ, қочиш кўп ҳолларда муаммонинг ечилишини бирмунча вақтга ортга суради холос. Бу ҳақида Ибтидо китобининг 16 боби 6 ва 8 оятларидан ўқиб олишимиз мумкин. Ҳурматли биродарлар, аввало низони келиб чиқишига йўл қўймаслик керак. Бунинг учун эса Худованд билан мустахкам алоқа жуда муҳимдир.

Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top