MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар! Мана яна сиз азиз радио тингловчиларимиз билан тўлқинларимиз орқали соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, марҳамат тингланг: навбатдаги эшиттиришимиз сизлар учундир. Ҳурматли радио тингловчи дўстлар, Худо низоларнинг тинчлик билан ҳал бўлишини хуш кўради.

Низони ҳаққоний тарзда ҳамда икки томонга ҳам фойдали равишда ҳал қилишга Худованд доимо ёрдам беради. Агарда икки томон хам шуни истаса. Азизлар ярашишнинг биринчи уч реакциясини “шахсий тинчлик ўрнатиш”га киритиш мумкин, чунки сиз уларни шахсан ўзингиз, хусусан қарши томон билан ўзаро ҳаракат қилиб, ҳаётга татбиқ этишингиз мумкин.

Кўпгина баҳс-мунозаралар шунчалик аҳамиятсизки, уларни тинчлик билан ва хафачиликни эътиборга олмасдан, хафа қилган одамни кечириб, ҳал қилса бўлади. Ҳикматлар китобининг 19 боби 11 ояти, яна 12 боби 16 ояти хамда,Колосяликларга мактубининг 3 боби 13 ояти ва Биринчи Бутрус китобининг 4 боби 8 оятлари шу хақидадир. Агар хафачилик уни эътиборсиз қолдириб бўлмайдиган даражада жиддий бўлса, муаммони тан олиш ёки очиқ ва ишонч оҳангида қаршилик қилмасдан, айбламасдан гаплашиб ҳал қилса бўлади.

“… агар … биродаринг сендан хафа экани ёдингга тушса, … бориб, аввал биродаринг билан ярашгил …”-деб ёзилган Мат китобининг 5 боби 23 ва 24 оятларида. Бундан ташқари “Агар биродаринг сенга қарши гуноҳ қилса, унинг олдига бориб, фақат юзма-юз гапириб, айбини унга кўрсат…”-деб хам айтилган, Мат китобининг 18 боби 15 оятида. Азиз радио тингловчи биродарлар, пулга, шахсий мулкка ёки бошқа ҳақ-ҳуқуқларга тегишли масалалар ,музокаралар жараёнида ҳал қилиниши керак.

Музокараларда иккала томон ҳам ўзларини ҳуқуқий тарафларини қондирувчи қарорга келишлари керак. Чунки Филиппияликларга мактубининг 2 боби 4 оятида “Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, балки бошқаларнинг манфаатини ҳам кўзласин”-деб ёзилган. Агар баҳсни шахсий тинчлик ўрнатувчи йўлларнинг биронтаси билан ҳал қилиб бўлмаса, “ёрдамчи реакциялар”нинг биридан фойдаланиш зарур –деб ўйлайман.

Улар жамоатингизнинг бошқа аъзоларини ёки қишлоғингиздаги, шаҳрингиздаги биронтасини жалб қилишни талаб қилади. Агар икки масиҳий юзма-юз келиша олмасалар, биронта ёки бир нечта одамга мурожаат қилишлари мумкин. Бу одам ёки одамлар уларнинг учрашувида бўлишлари ва муаммонинг муҳокамасига ҳамда ушбу вазиятда келишиб олишларига ёрдам беришлари лозим. “Агар сенга қулоқ солмаса, ўзинг билан яна бир ёки икки кишини олиб бор, токи Тавротда ёзилганидек “айтилувчи ҳар бир сўз икки ёки уч шоҳиднинг гувоҳлиги билан тасдиқлансин”-деб ёзиб қўйилган, Мат китобининг 18 боби 16 оятида.

Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз хам ўз нихоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top