MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар! “Дилкаш” радиомизга хуш келибсиз. Азизлар, сизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан яна бири эфирда: марҳамат тингланг. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Муқаддас Каломнинг Ёқуб мактубида айтилишича: “Орангиздаги жанжал ва тўқнашувлар қаердан келиб чиқади? Танангизнинг узвларида ўзаро жанг қилаётган нафсу эҳтиросларингиздан эмасми? Бир нарса орзу қиляпсизлар, аммо орзунгиз амалга ошмагач, одам ўлдиряпсизлар. Ҳасад қиляпсизлар, аммо мақсадингизга эриша олмагач, талашиб тортишяпсизлар…”

Азизлар, агар низо эътиборга олмасдан бўлмайдиган даражада жиддий гуноҳли истак ёки ҳаракатнинг натижаси бўлса, уни тўғридан-тўғри, очиқлик билан бартараф этишимиз лозим. Раббимиз Исо Масиҳ қуйида айнан шу ҳақда гапирган: “Агар биродаринг сенга қарши гуноҳ қилса, унинг олдига бориб, фақат юзма-юз гапириб, айбини унга кўрсат…”-деб айтилган Матто Хушхабар китобининг 18 боби 15 оятида.

Агар орадан ўтган гап-сўзлар чин дилдан гаплашиб олинса, кўп ҳолатларда бу нарса тавбага олиб келади, низолашган одамларнинг онгида низони келтириб чиқарган сабабни йўқотишга ёрдам беради ва ҳақиқий тинчликка олиб келади. Бу эса азизлар, Худованд билан бўлган муносабатимизни янада мустаҳкамлайди, деб айтишимиз мумкин. Азизлар, яна бир муҳим нарса: Инжил низони қандайдир ноқулай нарса ёки ўз фойдаси учун фойдаланиб қолиш керак бўлган баҳона, деб эмас, балки, Худонинг ҳузурини ва қудратини кўрсатиш учун имконият, деб ўргатади.

Коринфдаги жамоат диний ва ҳуқуқий баҳслар туфайли бўлиниб кетиш арафасида турганда, Павлус у ердаги масиҳийларга шундай деб ёзган эди: “Шундай қилиб, ейсизларми, ичасизларми, нимаики қилсангизлар, ҳамма нарсани Худони улуғлаш учун қилинглар. На яҳудийларни, на юнонларни, на Худонинг жамоатини қоқинтирадиган бирон нарса қилманглар. Мен ҳам ўз манфаатимни эмас, кўпларнинг манфаатини кўзлайман, улар нажот топсин деб, турли йўл билан ҳамманинг кўнглини топмоқчиман.

Мен Масиҳга қандай эргашсам, сизлар ҳам менга шундай эргашинглар.” 1Коринфликларга мактубининг 10 боби. Азиз радио тингловчи биродарлар, ушбу парча низога бўлган асосий қарашни кўрсатиб беради; у бизни қаршиликка Худони улуғлаш, одамларга хизмат қилиш ва Масиҳ ўргатгандай юришга интилишга имкониятдай қарашга чорлайди. Аввалига бу нарса соддаликдай, ҳатто аҳмоқонадай кўриниши мумкин, айниқса ҳозирги пайтда келишмовчиликлар оғушида юрганларга.

Лекин мураккаб вазиятда низога айнан шундай қараш ҳайрон қоларли даражада натижалар бериши мумкинлигига ишончингиз ҳосил бўлади. Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, ушбу манзилга ўз мактубларингизни йўллашингиз мумкин. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top