Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар! Мана Худованднинг инояти туфайли яна сизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали соғ-омон учрашиб турибмиз. Шу имконият учун Отамизга чексиз миннатдормиз. Азиз биродарлар, магнит темир буюмларини ўзига тортгани каби чўпоннинг ҳаёти ҳам қалбларни Масиҳга жалб қилиши керак.
Ва чиндан ҳам, агар у қалбларни Ундан узоқда ушлаб турса, жуда қайғулидир. Худонинг марҳамати билан ёритилган чўпоннинг ҳаёти гуноҳкорларни Худога мурожаат қилишга чақиради, у ажойиб жалб қилувчи кучга эга. Еремиё Тейлор ўзининг ўзига хос, чиройли тили билан шундай дейди: “Ироднинг кабутарларига араб хушбўй мойи суртилмаганда эди, улар ҳеч қачон ўзларига шунчалик кўп бегона қушларни жалб қилмаган бўлар эдилар. Кабутарларингга хушбўй мой сурт ва улар қушларнинг бутун тўдасини жалб қилади”.
Азиз биродарлар, агар сизнинг ҳам ҳаётингиз яхши бўлса, агар сизнинг яхши фазилатларингиз хушбўй ҳид таратса, сиз тез орада жамоатга келувчиларнинг қалбларини ўзингизга жалб қиласиз, шунинг учун улар сизнинг “ҳушбўй ҳид таратишингизга” тақлид қилишга ҳаракат қилишади.
Бироқ сиз ажралиб туришингиз керак ва ҳақиқатдан ҳам оддий одамларнинг суратида эмас, балки “Худонинг суратида” шундай бўлишингиз керак.
Агар ўзингиз Худонинг суратига яқинлашишга ҳаракат қилсангиз, одамлар сизга ўхшашга интиладилар.
Лекин агар сиз яхши фазилатларнинг фақат бўсағасида тўхтаб қолсангиз, агар фақат гуноҳдан ўзингизни олиб қочсангиз, унда сиз Масиҳ жамоатига фақат қўрқув ҳайдаганларни жалб қиласиз. Ҳаммасидан ҳам Худони улуғлашга хизмат қиладиган ишни қилиш сиз риоя қилишингиз керак бўлган қоидадир. Фақат муқаррар бўлган нарсани бажо келтиришни ҳамма бажариши керак. Бу қулларнинг қоидаси ва ҳатто бу болалар севгиси ҳам эмас.
Агар ўзингиз Худога ҳатто ўғиллик муҳаббатига эга бўлмасдан туриб, қандай қилиб халқнинг отаси бўлишингиз мумкин? Бутун оломонни бошқармасдан ёки ўзининг ёрқин алангаси билан барча жойдан ўзига муносиб ворисларни жалб қилмасдан бир кишини аранг ёрита оладиган ёмон чироқ бўласиз.
Бошқа машҳур теолог епископ Рейнольдс қуйидаги ҳолда яхши ва кучли гапирган эди: “Мунажжимларни Масиҳга томон бошлаган юлдуз, исроилликларга Ханон ерига йўл кўрсатган алангали устун нафақат пайдо бўлган, балки уларнинг олдида юрган. Матто Хушхабар китобининг 2 боби 9 ояти ҳамда Чиқиш китобининг13 боби 21 ояти.
Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимизга якун ясаб, сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини айтиб ўтмоқчиман: www.dilkashradio.com Азиз биродарлар, ушбу сайтимизга албатта марҳамат қилинг ва бемалол фойдаланинг. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.