3:03

Фарзий ва солиқчи

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

“Фарзий алоҳида туриб, ўзича шундай ибодат қилибди: – Ё Худо! Мен бошқа одамлардай талончи, жиноятчи, зиногар ва ҳатто шу солиқчи сингари бўлмаганим учун Сенга шукр айтаман. Ҳафтада икки марта рўза тутаман. Топганимнинг ўндан бирини ушр учун ажратаман. Солиқчи бўлса узоқда туриб, ҳатто кўзларини осмонга қаратишга ҳам ботина олмай, кўкрагига урганича: – Ё Худо, мен гуноҳкорга раҳм қил! – дебди”. (Луқо 18). Хўш, фарзийнинг мисоли бизга нимани ўргатяпти?

Аввалам бор, ўзини юқори қўйган ва ғурурланган имонлининг ибодати қабул қилинмаслигини кўрсатяпти. Ўзини юқори олиб, шаҳсий ютуқларини Худога рўйҳатлаб берди. У усталик билан Худонинг олдида айтилган рўйхатини ибодат кўринишига айлантирган эди. “Мен бошқа одамлардай талончи, жиноятчи, зиногар ва ҳатто шу солиқчи сингари бўлмаганим учун Сенга шукр айтаман. Ҳафтада икки марта рўза тутаман. Топганимнинг ўндан бирини ушр учун ажратаман.”, деб ибодат қилди. Албатта, бу сўзлар билан у Худонинг эътиборини ўзига тормоқчи бўлган ва энг қизиқарлиси, у Худога “Мендек ажойиб инсонни яратганингга рахмат” деган сўзлар билан ибодат қилган. Биз фарзийнинг қилган ибодати хақида сўз юритар эканмиз, унга ўзимиз ҳам ғурурлик туйғуси билан қараб, ўзимиз ҳам худди шу фарзий каби ибодат қилишимизни унутиб қўйгандирмиз.

Орамизда ким борки, “Кел, яхши ниятлар билан бошлаб қўйган ишимни тугатишимга ердам бер” деб ёки шунга ўхшаб ибодат қилмаган? Бошқа сўз билан айтганда, “Мен хаммасини яхши режалаштириб пухта қилдим, ўз жавобгарликларимни ва имонимни хисобга олиб буларни ўзим қилдим, Сен эса Муқаддас Руҳинг билан туртки бер, шунда биз Сен билан биргаликда буни албатта қойил этамиз!”. Йўқ, бундай ибодатда биз Унинг ёрдамидан воз кечаетганимиз ёки ўзимизни мустақил эканимизни эълон қилаётганимиз йўқ. Афсус, муаммо бошқа нарсададир. Бундай ибодатларда биз Худога, Коинотнинг Яратувчисига хаётимиздаги ишларда кичкина рол ва жавобгарлик бериб, ўзимиз хўжайинлик қилишимиз аниқ. Афсус, кўпгина имонлилар шундай ғурурлик билан, Парвардигоримизга, “Менга ёрдам бер, лекин Ўзинг бироз четда туриб тур” деган маънога эга ибодатлар билан мурожаат қилишади.

Базан, ўзларимиз ҳам Худонинг олдида туриб олиб, камтарлик билан, “Мен бошқа одамлардай эмасман” деб мурожаат қиламиз. Азизлар, Раббимиз ва коинотнинг Яратувчисига йўл беринг. Унинг севикли ва ишончли қўлларига барча ишларингизни, лойихаларингизни, режаларингизни, муаммоларингизни, хуллас нимангиз бўлса, шуларнинг барчасини Унинг қўлларига топширинг. Муаммоларни ечишда, қийинчиликларни енгиллаштиришда У биздан анча устароқ. Фақат шундагина, бутун хаётимизни Унинг қўлига топшириб, самимийлик билан ибодат қилмагунимизча, ибодатларимиз бефойда бўлиб қолаверади.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top