2:57

Худонинг муқаддаслиги

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

Бизга фақат самимий ва юрак тубидан айтилган, Худонинг олдида ожизлигимизни ва кучсизлигимизни кўрсатувчи ибодат ёрдам беради холос. Ҳақиқат шундаки, биз Худонинг раҳм-шавқатига мухтожмиз. Худди солиқ йиғувчи уйига оқланиб кетгани каби, биз ҳам ўзимизни осмондан ерга тушириб, самодаги Худога илтижо қилиб, Ундан раҳм шавқат сўрашимиз керак. Бундай ибодатни Худо хеч қачон четда қолдирмайди, бундай ибодатга У албатта жавоб беради.

Солиқ йиғувчининг ибодати бизга нафақат одамзоднинг гуноҳкорлигини, балки, Худонинг буюклиги ва Унинг муқаддаслигини кўрсатади. «Худойим, мен гуноҳкорга раҳм қил!” – мана ҳақиқий ибодат. Ибодат нафақат илтимос ёки ёлвориш, балки, бирон нимани қабул қилишдир. Нафақат шикоят, балки имондир ҳам. Нафақат сўзлар, балки муносабатдир ҳам. Доим ибодат қилиш, ажойиб ишдир. Бирон бир дақиқада ибодатга мухтожлик сезганимизда, “Худойим, мен гунохкорга раҳм қил!” деб мурожаат қилишга нима етсин? Чунки, Худодан ташқари бизга хеч ким ёрдам бера олмайди. Ундан ташқари, нима учун ибодат қилишингиз ҳам мухим эмас, масалан, ошхонада идиш товоқ ювяпсизми, мактуб ёзяпсизми, имтихон топширяпсизми, барибир ибодат қилинг.

Ибодат қилиб бўлгандан кейин эса ўзингизга, “Менинг ибодатим самимий бўлдими?” деган саволни беринг. Хазрати Исо, ибодатнинг қарама қарши томони қайғу эканини кўрсатди. Агар бизда қайғу учун сабаблар кўп бўлса, бу ҳақда Худога мурожаат қилиб, қайғуларимиз сабабини билиб олишимиз керак. Чунки, хар бир қайғу, сизга ибодат қилишга халақит қилади. Ибодатларингиз самимий бўлиши учун эса, қайғуларингиз сабабларидан қутулганингиз яхши бўлади. Балки сизни қилиб қўйилган бирон бир гуноҳ хисси қийнаётгандир, ёки сиз бирон кимсани кечира олмаётгандирсиз. Худога барча қайғу келтираётган сабабларни билиш учун ёлворинг. Уларни тан олинг ва Ундан кечирим сўранг.

Ундан кечирим сўрар экансиз, фарзий ва солиқ йиғувчи ҳақида ҳам унутманг. Чунки, айнан шу икки шаҳснинг ибодатлари, аниқроғи қандай ибодат қилганлари бизга катта сабоқ бўлиши аниқ. Уларнинг ибодатларини кўз олдимизга келтириб, бизнинг ибодатларингиз самимий ёки ҳақиқий эмаслигини англаб етинг. Фақат шундагина биз ҳақиқий ибодат эгаларига айланамиз. Фақат шундагина ибодатларимиз ҳақиқатга тўла ва таъсирчан бўлиб, Худонинг хузурида қабул қилинади. Шунинг учун, келинг, Худога тинмай ибодат қилайлик. Майда нарсадами, буюк нарсалардами, Ундан ёрдам ва кечирим сўрайлик. Ахир, қандай иш қилмайлик, У барибир, нима ва қандай қилишни биздан яхшироқ билади. Чунки, у Буюк Худо, У севувчи Худо ва раҳм шавқат кўрсатувчи Худодир. Қаерда бўлманг, нима қилманг, доим Худога ибодат қилинг.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top