MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

Хабаримиз борки, хазрати Исо доим ибодат қилиб келган. Унинг самимий қилинган ибодатлари шогирдларини хайратлантирган. Улар, унинг таъсирли ибодатининг сирини билишни жуда исташган. Хўш, Ибодат қилаётган Исо шогирдларини нимаси билан хайратга солган? Унинг ибодатлари ва кўрсатган мўжизалари орасидаги алоқа борлигига нима сабаб бўлган? Аввалам бор, шогирдлар, Устозлари учун ибодат хаводек зарур эканини кўришган. Унинг ибодатлари биз учун одат бўлиб қолган, яъни “базан ибодат қилиб туриш” тушунчасидан анча узоқ эди. Худо билан шаҳсий муносабат хазрати Исо учун энг мухим нарсалардан бири бўлгандир.

Унинг бутун вужуди ва қалби фақат Худога қаратилган эди. Унинг ҳар бир қадами ибодат билан қувватланган эди, чунки у тинмай ибодат қилиб келган. Албатта, хазрати Исо хар доим ҳам фарзий ва уламолар каби усулда ибодат қилиб келмаган. Хар доим ҳам ибодат учун тиз чўкмаган, бошини эгмаган ва хар доим ҳам қўлини осмонга чўзмаган. Агар бордию барча қонун қоидалага риоя қилган бўлганида эди, у бутун Фаластин диёрини айланиб чиқа олмаган бўлар эди. У ҳатто жойидан ҳам силжа олмаган бўлар эди. Лекин шунда ҳам, хазрати Исо доим харакатда бўлган, тинмай сафарлар қилган, тинмай таълим берган, маъбадларда маърузалар ўқиган, қишлоқ ва шаҳарларда мўжизалар кўрсатиб, одамларга шифо берган.

Фараз қилинг, деярли уч йил деганда У қанча иш қилишга улгирди. Унга доим халақит қилишган, душманлар сони кўпайиб борган, қувғинлар кучайиб борган, хатто шогирдлари орасида ҳам душман пайдо бўлган. Лекин шуларга қарамасдан, у тинмай ибодатда бўлиб, доим Худога, Осмондаги Отасига мурожаат қилиб келган. Хўш, бизларчи? Ишларимиз икки ой олдин режалаштирилиб қўйилган, кейинги уч хафтага ишимиз кўплигидан бўш вақтимиз сира топилмайди, сиқилишлар кўпайиб боради, ухлашга хам тўймаймиз, отпуск уёқда турсин, хатто дам олиш кунларида ҳам ишлаймиз. Бундай вазиятда биз нима қиламиз? Ха, тўғри. Ушбу режалардаги Худо билан муносабат ва ибодатларни ўчириб ташлаймиз. Шунча иш турганида, ибодатга нима бор? – деймиз.

Лекин, бундай вазиятда яна бир иш қилса бўлар экан. Мартин Лютер, бир куни: “Шунча иш турибди, қўшимча яна бир соат ибодат қилайин, бўлмасам ишларни тугатишга улгира олмайман”, деган экан. Чиндан ҳам, бу бор нарса ва ҳақиқатдир. Ибодатга кетказилган вақт, аслида, вақтимизни тежайдиган иш экан. Албатта, агар ибодатингиз самимий бўладиган бўлса. Худо билан ибодат орқали гаплашиб, унинг насиҳатларини тинглаб, биз ишларимизни тезроқ ва чаққонроқ тугатишимиз аниқ. Шунин айтингчи, вақтни яратган Худо вақтни қандай бошқаришни яхшироқ билмайдими?

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top