3:15

Бир аёлнинг “ғалати ибодати”

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

Бир куни, бир камтар аёлдан, “Сиз ибодат қилганингзда қандай усулдан фойдаланасиз?”деб сўрашибди. Ушбу аёл, бу саволни эшитиб бироз хайрон бўлибди. Хаёлини бир жойга жамлаб, “Мен ибодат учун хеч қандай усулдан фойдаланмайман. Масалан, идиш-товоқни ювганимда, ибодат қилиб, Худойим, шу идиш товоқни тозалагандек юрагимни ҳам тозалагин. Кийимларни дазмоллаганимда эса, ибодат қилиб, Худойим, ҳаётимнинг қинғир жойларини Ўзинг теккислагин, деб сўрайман. Полни супурганимда эса, Худойим, юрагимдаги барча кирларни супуриб ташлагин, деб ибодат қиламан”, деб аёл жавоб берган экан.

Масиҳ учун ибодат нафақат муҳим эканини, балки бутунлай табиий нарса эканини шогирдлар сезган эди. Ибодат қилиш учун, У ўзини мажбурламас эди, ибодат У учун руҳий машқ ёки мажбурият ҳам эмас эди. У буни самимий хурсандчилик билан қилган. Хазрати Исо ибодат қилиш учун алоҳида вақт ажратмаган демоқчи эмасман. Аксинча, ибодат учун вақт ажратиш У учун табиий нарса бўлган. Нафақат Ўзи учун, балки, бундай вақт ажратишлар бизлар учун ҳам катта ахамиятга эгадир. Ибодат қилиш учун, У қилиниши керак бўлган ишлар оралиғида ҳам вақт топган. Баъзан, ибодат учун у бир неча соат ажратган, керак бўлганида эса, кечалари билан ибодат қилиб чиққан. Шундай вазиятлар ҳам бўлганки, ибодат қилиш учун талабчан халойиқдан яширинган ҳам.

Бу вазият билан таниш одамлар, “Нега У уларга ёрдам беришни ўрнига, ибодатни юқори қўйиб яширинган?” дейишлари табиийдир. Масалан, Луқо Хушхабарининг бешинчи бобида:, “Шу билан Исо ҳақидаги гап-сўз яна кўпроқ ёйилиб кетди. Тумонат халойиқ Уни тинглаш ва ўзларининг дардларидан фориғ бўлиш учун Унинг олдига йиғилиб келар эди. У эса гоҳо-гоҳо хилват жойларга чекиниб, ибодат қилар эди.”, деган оятлар келтирилган. Албатта, хазрати Исо ҳам, жуда чарчаган ва холиққан пайтлари бўлган. Бундай вазиятларда ибодат қилиш қийин бўлган. Лекин, Гефсиман боғидаги вазиятни эсланг. Шогирдлари чарчаганидан ухлаб қолишган эди, хазрати Исо эса, жисмоний чарчовни енгиб, ўша қийин ва қоронғу соатларни отаси билан ўтказди. Каломнинг хеч бир жойида, хазрати Исонинг ибодат ҳақида шубҳа туғдирган жойни топа олмаймиз.

У ҳеч қачон, бирон бир муҳимроқ ёки қизиқроқ иш деб ибодатни кейинги сафарга олиб қўймаган. У куни бўйи, хар соат, хар бир дақиқада, хар бир сонияда ибодатга бўлган эхтиёжни сезган. Бир неча соатни талаб этадиган оғир иш, ибодатсиз битмаслигини ва керакли натижаларни бермаслигини билар эди. Мана, бизларга ҳам айнан шу нарса керак. Барчамизга, ибодатган бўлган иштиёқ ва талаб етмайди. Раббимиз учун, ибодат сувдек, хаводек, овқатдек мухим бўлган. Нафақат муҳим бўлган, балки булар каби табиий нарса бўлган. Раббим, менинг ибодатга бўлган муносабатимни Ўзинг ўзгартир. Нима қилмайин, қаерда бўлмайин, барча умидларимни, режаларимни, вақтимни, бутун борлиғимни Сен Азизга топширай. Омин. Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top