2:34

Ҳаёт мазмуни ҳақида нима дейишган?

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Талабалар талабалар учун деб номланган дастурга хуш келибсиз. Ҳаёт мазмуни ҳақида донолар нима дейишган? Кларенс Дэрроу: “Инсон ҳаётининг маъноси итбалиқнинг ҳаёт маъносига ўхшаб кетади: ўлим келгунича иложи борича ҳалок бўлмасдан, узоқроққа сузиб бориш ёки ҳаёт учун кураш”.

Жозеф Кэмпбелл: “Коинотнинг маъноси нимада? Бурганинг ҳаёт маъноси нимада? Уларнинг ҳаёт эканлигида. Бўлди. Сизнинг ҳам ҳаётлигингиз маъноси сизнинг борлигингизда. Биз эса шунчалик фақатгина ташқи қимматга эга бўлган мақсадларга эришишга қараб қолганмизки, ҳақиқатан ҳам муҳим бўлганини – ички қадр-қимматни,унутамиз, оддийгина ҳаёт эканлигимизга қувонишни ҳам унутамиз”.

Жорж Гейлорд Симпсон: “Инсон – унинг пайдо бўлиши олдиндан ўйланмаган, табиатнинг айни бир мақсадга қаратилмаган жараёнидир. У олдиндан режалаштирилмаган. У- материя ҳолати, ҳаёт қолипи, ҳайвоннинг бир тури, приматлар гуруҳининг бир кўриниши, ҳамма тирик бўлганларнинг ва ҳамма моддийликнинг узоқ ёки яқин қариндоши”.

Оливер Уэндолл Холмс: “Одамни бабуин ёки қумурсқа маъноси билан таърифлашдан ўзга асос кўрмаяпман.”

ГербертТонн: “Ақлимиз расо бўлган баъзи бир дақиқаларда ҳаёт ўзини ҳурматга сазовор кўриб, унга саҳнада берилган вақтда ташвишланиб ўзини қўярга жой тополмасдан, изсиз йўқолган актернинг ёмон ўйнаган ролига ўхшашини англаймиз: бу ўзида кўп баландпарвоз сўзларга тўлган, аммо ҳеч қандай маънога эга бўлмаган телбанинг сўзлаб берган чўпчагига ўхшайди”.

Жорж Герберт: “Менинг дунёга келишим қичқириқ ила содир бўлган ва ҳар бир кун бунинг сабабини тушунтирмоқда”.

Қадимда яшаган ҳукмдорлардан бири аёнларига «Ҳаёт мазмуни нимада?» деб савол берибди. Аёнлар бу савол устида узоқ ўйланиб, бирор мақбул жавоб топа олмабдилар. Шунда уларнинг бири чекка қишлоқда яшайдиган аллома ҳақида эслаб қолибди ва унинг ҳузурига отланибди. Аллома узоқ йиллар умр кўрган, бу дунё ташвишларига кулибгина қўл силтаб қўяр экан. Донишманд узоқ ўйланиб ўтирмасдан «Ҳаёт мазмуни — туғилмоқ, яшамоқ, ўлмоқ», деб жавоб берибди. Ҳа, инсон умри бир эшикдан кириб, иккинчисига етгунчалик қисқа фурсатларда ўтиб кетади. Аммо бизга берилган умрни ҳар биримиз ҳам мазмунли яшаб ўта олаяпмизми?

Азиз талабалар, бордию сизда мамлакатимиз талабалари учун фойдали хикоя ёки фикрингиз бўлса, dilkashradio.com сайтимизга ташриф буюриб, бизга хабар йўлланг. Ўқишингизни ва талабалик ҳаётингизни Худойим марҳаматласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top