3:22

Таълим олиш ўзи нима дегани?

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Талабалар талабалар учун деб номланган дастурга хуш келибсиз. Таълим олиш ўзи нима дегани? Яхши натижали ўқув усуллари ҳақида гап бошлар эканмиз, нима ҳақида гапираётганимизга таъриф бериб кетишимиз керак бўлади. Қайси таърифга сен ҳаммасидан ҳам кўпроқ розисан. А-Таълим олиш – бу лекция эшитишга ёки семинарларга бориш дегани. Б-Таълим олиш – бу қийин қўлланмани ёдлаш дегани. В-Таълим олиш – бу имтиҳон топширишга тайёр бўлиш дегани. Г-Таълим олиш – бу тушунишга ҳаракат қилиш дегани. Д-Таълим олиш – бу ҳамма куч ва вақтни ўрганишга бағишлаш дегани. Агар сен А жавобини танлаган бўлсанг, сенинг ўқишга бўлган ёндашувинг анчагина пассив? Албатта лекция ва семинарларга бориш керак ва бу муҳим, лекин бу асосийси эмас. Чунки биз ўзимиз ҳам олдимизга ўқув мақсадларимизни қўйиб, уларнинг ечимини топишимиз мумкин-ку, ахир, тўғрими? Агар сен Б жавобини танлаган бўлсанг, бу одам кўпроқ ўрганаётган эмас, фақат ёдлаётганга ўхшайди. Ахир сен фақат фактларни ва сонларни ўзига сингдириб оладиган эмас, фикрлашни ва тушунишни биладиган инсонсан-ку! Ҳамма маълумотларни, масалан, компьтерда, китобларда сақлаш мумкин, одамнинг роли эса улардан ҳаётида фойдаланиш. Агар сен В жавобини танлаган бўлсанг, мақташга арзигулик, сенинг аниқ мақсадинг бор экан, аммо таълим олиш сенга фақат имтиҳон учунгина зарур эмас. Бу шунчаки кўр-кўрона билим калла йиғиш ва уни имтиҳонда чиқариб ташлаш эмас. Шунинг учун қайси фанни ўтаётган бўлсанг, уни миянг билан тушунишга ҳам интил. Агар сен Г жавобини танлаган бўлсанг, табриклайман, ҳамма жавоблар ичида бу муносиби. Бу тушунишнинг муҳимлигини ва талабанинг фаол қатнашувини – унинг ниманидир мажбуран эмас, интилиб бажаришини кўрсатади. Хайрлашув олдидан яна бир савол. Фақат итимос, ростини айт. Сен нима учун унивеситетга кирдинг? Жавобларнинг баъзи вариантлари кўп, бу шуларнинг баъзилари:
1. Ота-онам/ўқитувчиларим/дўстларим/қариндошларим ва бошқалар учун.
2. Чунки мактабда яхши ўқиганман.
3. Мени Университетнинг ҳаёти ўзига жалб қилди.
4. Чунки мен шифокор, домла, инженер ва бошқа касбларга эга бўлишни хоҳлайман.
5. Бошқа яна нима ҳам қилардим?
6. Олий маълумотли бўлиш учун.
7. Ҳар хил предметлар бўйича билимимни чуқурлаштириш учун.
Ҳақиқатан ҳам бу оддий савол эмас. Бу таълим олишга бизни даъват этади. Интилишнинг йўқлиги эса ўқув жараёнининг энг катта душмани. Ўқишни хоҳламаган одам унга нима деса шуни бажаради, шуни ҳам зўрға. Одатда интилиш қандайдир касбга эга бўлишни истаганларда ёки қандайдир бошқа севимли машғулот билан шуғулланишни давом эттиришни истаётганларда баланд бўлади. Баъзи талабалар борки, қайсидир сабабларга кўра институтга кирганлар, ҳозир эса ўқишни умуман хоҳламаяптилар. Лекин энди бошқа кира олмасликлари мумкинлигидан қўрққанлари учун, ташлашни ҳам истамайдилар. Шу ҳолатда улар ўзларини ҳам, бошқаларни ҳам қийнайдилар. Балки бу пайтда ҳаётларининг ҳақиқий буюк мақсади қайсидир бурилишда уларни кутиб тургандир. Азиз талабалар, бордию сизда ҳам мамлакатимиз талабалари учун фойдали хикоя ёки фикрингиз бўлса, dilkashradio.com сайтимизга ташриф буюриб, бизга хабар йўлланг. Ўқишингизни ва талабалик ҳаётингизни Худойим марҳаматласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top