3:38

Йигит ва қизлар ўртасидаги фарқ

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Талабалар талабалар учун деб номланган дастурга хуш келибсиз. Бугун биз сизлар билан йигит ва қизлар ўртасидаги фарқни кўриб чиқамиз. Етуклик: Аёллар эркакларга қараганда тезроқ вояга етади. Кўп 17 ёшли қизлар ўзларини катталардек тутиши мумкин. Кўп 17 ёшли ўғил болалар бу пайтда футболга тегишли карточкаларни йиғиб юради ва бир-бирининг пешонасига чертиш билан овора бўлади. Шунинг учун мактаб давридаги севги изҳорлар узоққа чўзилмайди. Пардоз-андоз буюмлари: Эркакларнинг фойдаланадиган шахсий буюмлари 5та нарсадан иборат: тиш тозалайдиган чўтка, паста, устара, одеколон ва сочиқ. Аёлларга тегишли бўлган шахсий буюмлар эса 437та нарсадан иборат бўлиб, эркаклар уларнинг баъзиларини ҳатто билмайдилар ҳам. Ўйинчоқлар: Кичик ёшдаги қизлар ўйинчоқларни яхши кўради. Улар 11-12 ёшга тўлганида ўйинчоқларга нисбатан қизиқиши йўқолади. Ўғил болаларнинг ўйинчоқларга бўлган қизиқиши эса ҳеч қачон йўқолмайди. Улар эркаклик даражасига ўсаётган бир пайтда, уларнинг ўйинчоқлари қимматроқ ва ноқулайроқ, яъни кам ишлатиладиган бўлади.

Эркаклар ўйинчоқларига мисол: кичик телевизорлар, мини-компьютерлар, чўнтак компьютери, график эквалайзерлар, автомобиль телефонлари, мини-роботлар, видео-ўйинлари, нима ёниб-ўчса, товуш чиқарса ва камида 6та батарейка нарса бўлса ҳаммаси шу қаторга киради. Кир ювиш: Қизлар ҳар икки-уч кунда кир ювишади. Йигитлар унинг охирги кийими ифлос бўлгунча, пайпоғининг кирлигига 3 ҳафта ўтгунча кир ювмайди, 8 йил олдин модадан чиққан трикосини ҳам шулар қаторига қўшиб қўйиш керак. Агар унинг тоза кийимлари умуман қолмаса, у эски свитерини олади-да, уни тескарисини кийиб ҳамма кир кийимларини юк машинасига солади ва кир ювиш бўлимига кетади. Эркаклар кир ювиш бўлимида гўзал қиз билан танишиб олса бўлади деб ўйлашади. Бўлмаган гап. Болалар: Аёллар ўз болалари ҳақида ҳамма нарсани билишади – уларнинг қачон шифокорга бориши кераклигини, қачон уларнинг биринчи тиши тушганини, эртанги кунга нечта дарс тайёрлаш кераклигини, болаларининг энг яхши дўстларини, футбол ўйинларининг машқларини ва ҳоказоларни. Эркаклар эса уйларида қандайдир ёш болалар борлигини сезишади холос. Мўйлов: Баъзи эркакларга мўйлов қўйиш ярашади. Аёлларга мўйлов ярашмайди. Мушуклар: Аёллар мушукларни ёқтиришади. Эркаклар эса мушукни ёқтираман дейишади-ю, аёллари қарамаган маҳалда уларни тепиб қолишади. Шляпалар: Аёлларга шляпа ярашади. Эркаклар шляпа кийса Д’Артанянга ўхшаб қоладилар. Либослар: Аёллар қандайдир байрамга бориш учун, нон сотиб олиш учун, ахлат ташлаб келиш учун, почтага бориб келиш учун, телефонда гаплашиш учун, китоб ўқиш учун, балкондаги гулларга сув қуйиш учун ясанишади. Эркаклар эса ҳаётларида икки марта ясанишади: тўйда ва азада. Уй гуллари: Аёллар қаергадир кетган вақтларида эркаклардан гулларига сув қуйиб туришни илтимос қилишади. Аёл беш кундан кейин келиб қараса-ки, гулларининг ҳаммаси сўлиб қолибди. Ҳеч ким нима бўлганини билмайди. Телефон: Эркаклар учун телефон – алоқа воситаси. Улар телефондан бошқа одамларга хабарларни қисқача баён қилиш учун фойдаланишади. Аёллар эса дугоналариникида икки ҳафта яшаб келганларидан кейин ҳам, уйларига қайтиб келиб у билан телефонда яна уч соат гаплашишлари мумкин. Азиз талабалар, бордию сизда ҳам мамлакатимиз талабалари учун фойдали хикоя ёки фикрингиз бўлса, dilkashradio.com сайтимизга ташриф буюриб, бизга хабар йўлланг. Ўқишингизни ва талабалик ҳаётингизни Худойим марҳаматласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top