3:49

Худонинг борлигини исботлай оласизми?

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Эмануэл Кант “Соф Фикрга Танқид” деб номланган асарини ёзганидан бери, фикр юритадиган одамлар учун Худонинг борлигини исботлаш мумкин эмас деган фикрда қаттиқ туриш оддий ҳол бўлиб қолди. Аслида бу даъво, Америка интелектуал маданиятида, имон рамзи даражасигача кўтарилди. Бу саволни талаб қилмайдиган имон рамзи сифатида қабул қилинишининг сабабларидан бири, бу савол берилганида пайдо бўладиган таъсирланиш. Менга кимдир «Сен Худонинг борлигини исботлай олмайсан,» деганида, мен, «Сен қаердан биласан? Сен мени эндигина таниб турибсан! Қаердан биласан мен нималарга қодирман?» деб айтгим келади. Одамлар мана шу даъвони қайта –қайта айтишганида, улар кўпинча нимани назарда тутишади? Кўпчилик одамлар, Худонинг борлигини исботловчи философик далилларни, яъни фикр юритадиган одамларни ишонтира оладиган исботларни келтириб беролмасликларини назарда тутишади. Бунинг иложи йўқ, шунинг учун ҳикоянинг асосий мақсади далилни келтириш, қайсики мажбурий равишда ўз тасдиғини топади. Агарда менинг далилим оташин атеистларни қондира олмаса, дейди улар, мен Худонинг борлигини исботлай олмадим. Шунинг учун мен бундай атеистни ишонтира олмасам менинг далилим уларнинг кўз ўнгида исботи топилмаган бўлиб қолади. Агар улар исботланган деб ҳисоблашмаса, бу далилларнинг нима фойдаси бор?

Тўғри, мен барча файласуфларни ишонтирадиган далилларни келтиролмайман. Лекин менга бу нимани айтади? Бу нарса менга Худо ҳақида бир нима дейдими? Йўқ. Бу нарса менга кўпроқ Худонинг бор йўқлигини эмас, балки далилнинг табиятини кўрсатади. Мен барчани ишонтира оладиган, яъни Худонинг борлигига ҳеч ҳам шубҳа уйғотмайдиган далилни келтиролмайман. Бу муаммо эмас. Биласизми, мен барча одамлар томонидан шубҳасиз қабул қилинадиган, ҳар қандай қизиқарли философик хулосага қарши далил келтиролмайман. Шубҳанинг эҳтимолдан кўпроғини мен исботлай олмайман – қайсидир йўлда бу нарса барча файласуфларни ишонтиради – яъни тошли тоғлар чиндан ҳам шу ерда ва ақлдан мустақил равишда пайдо бўлган объектлар. Бутун борлиқ беш дақиқа олдин вужудга келмаганлигини ва бизнинг хотираларимиз шунчаки хомхаёл эмас эканлигини мен исботлай олмайман. Шунингдек, сиз университетингизда кўриб юрган одамларининг онги борлигини ҳам исботлай олмайман. Балки улар жуда ҳам ақлий роботлардир. Шубҳа эҳтимолидан ҳам ўтадиган қизиқарли философик хулоса йўқ. Шунинг учун Худонинг борлигини исботловчи факт, математик аниқликни келтириб чиқармайди ва ўз-ўзича кучини йўқотмайди. Бу нарса осонликча Худонинг борлиги ҳақидаги саволни бошқа саволлар билан бирга битта даражага қўяди, яъни ташқи нарсаларнинг борлиги, онгий-мустақил дунё ва биз бир-биримизда ақл борлигини қаердан биламиз деган саволлар. Бу дегани Худонинг мавжудлиги ҳақидаги далилар фойдасиз деганими? Асло. Албатта мен барча файласуфларни ишонтира оладиган далилларни келтиролмайман, лекин бу нарса Худога ишонмаслигим учун яхши сабаб деган маънони англатмайди. Аслида менинг Худога ишонишимнинг баъзи сабаблар сизни ишонтириши мумкин. Агарда сиз Худонинг борлигига ишонч ҳосил қилмасангиз ҳам менинг далилларим фойдасиз бўлмайди. Тоғлар ҳақиқий ва бизнинг хотираларимиз умуман ишончли ва бошқаларда ҳам онг мавжудлигига ишониш мантиқга тўғри келади. Бу нарсалар исбот қилинмаса ҳам бунга ишониш мантиқга тўғри келади. Балки, Худонинг мавжудлигини исботловчи баъзи далиллар Худога ишониш мантиқий эканлигига сизни ишонтиради. Шундай қилиб, Худонинг мавжудлигини қандай қилиб билишимиз мумкин? Шубҳа уйғотмайдиган хулосаларни қидиришдан олдин биз исбот ва алтернативаларни кўриб чиқамиз. Қайси алтернатива кўпроқ исботга тўғри келади? Агарда сиз Худонинг борлигини қўллаб-қувватлайдиган бошқа сабабларни кўриб чиқишни истасангиз, у ҳолда dilkashradio.com сайтимизга ташриф буюринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top