3:15

Муқаддас Руҳ бошқаруви

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Мен бугун сизга маълум қилмоқчи бўлган маълумотга сиз ҳам жиддий эътибор қилмаган бўлсангиз керак. “Исо Иордан дарёсидан Муқаддас Руҳга тўлиб қайтди. Руҳ Уни саҳрога бошлаб кетди.” Исо Масиҳ Ўз хизматини бошлашдан олдин, У икки нарсадан ўтиши керак эди. Биринчиси, Муқаддас Рухга чўмдирилиш. Исо Масиҳки хизматдан олдин Муқаддас Руҳга чўмдирилиши керак бўлган бўлса, унда биз ҳам Муқаддас Руҳга тўлишимиз керак. Иккинчиси эса, синовдан ўтиш. Агар эътибор қилган бўлсангиз, “синовдан ўтиш учун Муқаддас Рух Уни саҳрога олиб борди.” Ҳа, айнан Муқаддас Руҳ Уни синовдан ўтиши учун саҳрога олиб борди. Ҳар бир имонли ҳам, худди шундай синовлардан ўтиши керак. Худованд кичик ишда садоқатли бўлганларни катта ишларга йўналтиради. Исо Масиҳ қирк кеча-кундуз синовларга дош бериб, шайтонга енгилмай хизматини бошлади.

Narrator 2 Марк хушхабарининг 6 боби 5 оятида, инсонларнинг ишончсизлиги сабаб, у ерда ҳеч қандай мўъжиза кўрсата олмаганлиги ёзилган. Келинг, ўша оятни бир эслаб оламиз. “Исо у ердан жўнаб, она шаҳрига борди. Шогирдлари ҳам Унинг ортидан эргашдилар. Шаббат куни Исо синагогада таълим берди. Уни тинглаётганларнинг кўпчилиги ҳайратга тушиб:

— Бу Одам шунча нарсани қаердан ўрганди экан–а? — деб сўрардилар. — Унга бундай доноликни ким берди? У бундай мўъжизаларни қандай қиляпти? Ие, У Марямнинг дурадгор ўғли–ку! Ёқуб, Юсуф, Яҳудо ва Шимўннинг акаси эмасми бу?! Унинг сингиллари ҳам орамизда яшайди–ку! Одамлар Исодан қаттиқ хафа бўлдилар. Исо уларга шундай деди: — Пайғамбар она шаҳридан, ўз қариндош–уруғлари ва уйидан бошқа ҳамма ерда иззатланади. Исо у ерда ҳеч қандай мўъжиза кўрсата олмади. Фақатгина бирмунча беморларга қўл теккизиб, уларни соғайтирди.

Narrator 1 Исо одамларнинг ишончсизлигига ҳайрон қолди.” Луқо хушхабари эса бизга Исо Масиҳ хизматини қандай бошлагинини аниқ қилиб айтади. Аввал У синагогага бориб, Ишаё пайғамбарнинг Ўзи ҳақидаги битикларини ўқиди. Кейин эса, Ўзини ошкор қилди. У Насролик одамлар бундан бир неча юз йиллар олдин башоратда айтилган сўзлар айнан У ҳақида ва Масиҳ Унинг Ўзи эканлигига ишонишларини истади. Агар Насроликлар ишонганида эди, уларга яхши бўларди. Аммо афсуски улар жахл қилиб, Исо Масиҳни ўз ерларидан ҳайдаб чиқаришди. Исо Масиҳ Носирага келгунча, Кафарнаҳумда ҳам мўъжизалар кўрсатган ва у ердан бор йўғи 40 километр нарида яшайдиган Носираликлар бу мўъжизалар ҳақида эшитмаган бўлиши мумкин эмас. Носираликлар ҳам ўз шаҳарчаларидан чиққан бу йигитчанинг мўъжизаларини кўрмоқчи бўлишди, аммо улар Исонинг Масиҳ эканлигини тан олишмади.

Narrator 2 Исо Масиҳ уларга қадимги пайғамбарлар ҳаётидан икки мисол келтирди. Бироқ бу ҳам уларнинг кўзларини очмади. Исо Масиҳ эслатган Илёс ва Элиша пайғамбарлар Муқаддас Руҳ бошқаруви билан ўша мўъжизаларни қилганлар. 1 Коринфликларга китобининг 12 бобида шундай ёзилган: “Буларнинг ҳаммасини Муқаддас Руҳ бажо қилади. Ҳар бир инсонга Руҳнинг Ўзи лойиқ кўрган инъомни ато қилади.” Исо Масиҳ ҳам Муқаддас Руҳ бошқарувида эди. Уни аввалига жуда сўзамоллиги ва бошқалардан ажралиб туриши билан мақтаган ва ёқтирган бўлсалар, кейинги сўзларидан аччиқланиб Уни жарликдан улоқтирмоқчи бўлишди. Яхшиямки, Исо Масиҳ уларнинг қўлидан қутулиб қолди. Уни ўлдиришга астойдил ҳаракат қилган оломоннинг қўлидан чиқиб кетганининг ўзи мўъжиза!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top