3:29

Камтарлар ва манманлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Атрофдаги одамларга қаранг. Ишхонангизда, қариндошлар ё дўст-ёрлар орасида ўзини ўта ҳурмат қилинишини ва тўрга чиқиб ўтиришни, ҳамма унга қуллуқ қилишларини жуда истайдиган одамлар топилади, шундай эмасми? Аммо Исо Масиҳ бундай бўлмаслик кераклигини айтади. Келинг, ўша парчани тўлиқлигича кўриб чиқамиз: “Меҳмонлар тўрдан жой танлашга интилаётган эдилар. Исо буни кўриб, шундай масал айтди: “Сизни тўй зиёфатига таклиф қилишганда, тўрга чиқиб олманг. Меҳмонга чақирилганлар орасида сиздан ҳам ҳурматлироқ бошқаси бўлиши мумкин. Икковингизни таклиф қилган мезбон келиб, сизга: “Жойингизни бу одамга бўшатиб беринг”, деб айтиши мумкин. Шунда сиз хижолат тортиб, пойгакда ўтиришга мажбур бўласиз. Шунинг учун, таклиф этилганингизда, пойгакда ўтиринг, токи мезбоннинг ўзи келиб сизга: “Дўстим, илтимос тўрга чиқинг”, — деб айтсин.

Narrator 2 Шунда бошқа меҳмонлар кўзида сизнинг ҳурматингиз ошади. Зотан, ўзини ўзи юксалтирган камситилади, ўзини паст тутган эса юксалтирилади.” Исо Ўзини таклиф қилган хонадон соҳибига айтди: “Тушки ё кечки зиёфат берганингизда, дўстларингизни ёки ака–укаларингизни, қариндош–уруғларингизни ё бўлмаса, бой қўшниларингизни таклиф қилманг. Акс ҳолда, улар ҳам сизни меҳмонга чақириб, қилган яхшилигингизни қайтарадилар. Аксинча, зиёфат берганингизда, камбағал–қашшоқларни, чўлоқ, шолларни, кўрларни таклиф қилинг. Шунда бахтли бўласиз. Чунки улар қилган яхшилигингизни қайтара олмасалар–да, солиҳлар тирилган замонда бунинг савобини кўрасиз.” Дунёнинг қаерида бўлмасин, одамлар турли йўллар билан бўлса ҳам ўша парчада келтирилган “тўр”га чиқиб ўтиришни, бошқалар олдида ўзини юксалтиришни истайди. Бироқ Калом аниқ қилиб айтади. Кимда-ким ўзини юқори олса пасайтирилади.

Narrator 1 Ўзимизни паст олиб юрсак, Худо бизни юксалтиради. Масиҳ бу парчада аниқ қилиб, кимларни меҳмон қилиш кераклигини айтади. Энди бу воқеага Худонинг назари билан қаранг. Ерда одамлар овқатга муҳтож бўлмаган бойларнинг бир-бирларини зиёфат билан тўйдираётганларини, кўчаларда эса камбағаллар овқат тополмай оч юрганларини кўради. Бу аксинча бўлса Худованд қанчалик хурсанд бўлган бўларди. Иккинчи маталда ҳам шунга ўхшаш нарса айтилади. Фақат бу парчани диққат қилиб ўқисангиз, Худованд одамларга хушҳабар айтаётганини аммо пули борлар хушҳабарга бепарво қараётганини кўрасиз.“Бир одам катта зиёфат тайёрлаб, кўпчиликни таклиф этибди. Зиёфат вақти бўлганда: — Келинглар, дастурхон тайёр бўлди, — деб меҳмонларни чақиргани хизматкорини юборибди. Аммо таклиф қилинганларнинг ҳаммаси бирдай узр сўрай бошлабдилар.

Narrator 2 Биринчиси унга дебди: — Мен ер сотиб олган эдим, ўша ерни кўргани боришим керак. Илтимос, мени кечиринг. Бошқаси эса: — Мен беш жуфт ҳўкиз сотиб олдим, уларни синагани кетяпман. Илтимос, мени кечиринг, — дебди. Яна бошқаси: — Мен янги уйландим, шунинг учун бора олмайман, — дебди. Хизматкор қайтиб келиб, хўжайинига ахборот берибди. Шунда уй соҳиби ғазабланиб, хизматкорига буюрибди:-Ҳозироқ шаҳар кўчаларини, йўлакларини айланиб чиқ. Қашшоқ, чўлоқ, кўр ва шолларни бу ерга олиб кел. Бироз вақтдан кейин хизматкор шундай деб келди:- Хўжайин, буюрганларингизни бажардим, лекин яна бўш жой қолди. Шунда хўжайин хизматкорига айтибди: -Йўлларга, йўлакларга бор, одамларни кўндириб олиб кел, токи уйим тўлсин. Сизларга айтай, таклиф қилинганларнинг бирортаси ҳам зиёфатимдан тотиб кўрмайди”. Афсуски, бойлар Худо Шоҳлигидан кўра ўз бойликларини кўпроқ яхши кўрадилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top