Narrator 1 Ассалому алайкум. Шифокорларнинг айтишича пиёда юриш инсон саломатлиги учун кони фойда экан. Шундай экан бир кунда ўртача неча километр пиёда юриш керак? Мутахасисслар ҳар бир соғлом инсон бир кунда 5 км йўл босиши керак дейишади. Пиёда юриш юрак мушакларини соғлом сақлашга ёрдам берибгина қолмай, танада қон айланишини ҳам яхшилайди. Агар юрак заифлашса, фаол дам олиш қаёқда дейсиз. Шундай экан пиёда юриш вақтини ҳам тўғри танлай билиш лозим. Агар ишга отланган бўлсангиз, ишингизга етай деганда 1-2 бекат олдинроқ тушиб қолиб, қолган масофани пиёда босиб ўтинг. Табийки бунинг учун уйдан эртароқ чиқиб кетишингизга тўғри келади. Кечки пайт ҳам шундай қилишга одатланинг. Пиёда юриш тос соҳасидаги қон айланишни яхшилайди. Бу айниқса куни билан ўтириб ишлайдиган одамларга фойдали. Сайр вақтида ҳансираб қолманг.
Narrator 2 Бунинг учун ошқозон ҳам тўла бўлмаслиги керак, акс ҳолда юришдан фойда бўлмайди. Агар куни билан ишда бўлиб, уйга келгандан сўнг ҳам пиёда юришга вақт тополмасангиз, ишхонада ёки кўп қаватли уйда турсангиз, уйингиз зиналаридан тушиб чиқиш ҳам яхши жисмоний машқ бўлади. Зиналардан тушиб чиқиш қон босимини меъёрига келтириб, оёқ мушакларини мустаҳкамлайди. Машқ пайтида ҳансираб қолмасликка ҳаракат қилинг. Умуман, жисмоний ҳаракат инсон танасидаги турли аъзо ва тизимларнинг ҳаётий фаоллигини меъёрлаштиради. Миокард қисқартирувчанлигини оширади, коронар қон айланишининг яхшиланиши капилляр қон томирларининг кенгайиши билан кечади. Ўпка вентиляцияси ошади, кичик қон айланиш доираси фаолиятини, қон айланишини яхшилайди. Кўкрак қафаси, меъда-ичак тизими ҳаракатига ижобий таъсир этади.
Narrator 1 Жисмоний ҳаракатнинг ички секреция безларига ижобий таъсири жуда катта. Улар таъсирида ички секреция безларининг фаолияти ошиб, инсон танаси ёшаради. Пиёда юриш инсон психологиясига ҳам ижобий таъсир қилади. Айниқса киши асабийлашганда, бироз очиқ ҳавода пиёда юрилса, фикрлар тиниқлашади ва асабийлик ўтиб кетади. Шуни инобатга олган ҳолда, аччиқланганингизда ёки бирор нимадан асабийлашганингизда тоза ҳавода сайр қилинг. Пиёда юриш ёшу қарига бирдек фойдали. Аммо инсон кексайганда ҳаракатни чеклаб қўяди. Бу унинг яна ҳам тезроқ қаришига сабаб бўлади. Канада ва Англия мутахассислари фикрига кўра, кекса ёшдаги одамлар қанча пиёда кўп юрсалар, шунча уларнинг руҳий ва психологогик кайфиятлари яхшиланади. Ҳар куни пиёда юриш ўз ижобий таъсирини етказади, аммо бу амал қанча кўпроқ амалга оширилса, шунча улар учун фойда беради.
Narrator 2 Япон олимларининг аниқлашларича, организмнинг меъёрий фаол ҳолати ва соғлиғини сақлаш учун одам кунига 10000 қадам юриши лозим экан. Бу ўрта ҳисобда 6-7 километрни ташкил этади. Узоқ йиллар давомида жисмоний меҳнат одамларнинг қўл кучи ёрдамида бажарилган. XX асрдан бошлаб кишиларда ҳаракат фаоллиги камая борди. Маълум меъёрдаги ҳаракатсизлик эса инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсата бошлади. Серҳаракат кишилар ҳар доим соғлом ва буқувват бўладилар. Кўпроқ пиёда юришга ҳаракат қилинг, енгил жисмоний меҳнат билан шуғулланинг. Ухлашдан олдин тоза ҳавода камида 30 дақиқа сайр қилишни унутманг. Илиқ сувли ванна қабул қилиб, яхши шамоллатилган хонада 7-8 соат давомида ухланг. Шунда танангиз билан бирга руҳингиз ҳам ором олади. Умрингиз узайиб, эрта қариш ғамидан осонгина қутуласиз.