Narrator 1 Ассалому алайкум тингловчи дўстлир. Бир мақол бор: “Менга дўстинг кимлигини айт, мен сенга кимлигингни айтиб бераман”. Бироқ бугунги замонавий мақол эса мана бундай жаранглайди: “Менга тинглайдиган мусиқангни айт сенинг қандай одам эканлигингни айтаман.” Эдирбургск университетининг руҳшунос профессори Адриан Норт одамлар орасида мусиқа борасидаги дид бўйича тадқиқот ўтказди. 3 йил давомида у дунёнинг 60 дан ортиқ давлатларидан 36.000 киши ўртасида сўровнома ўтказишга муваффақ бўлди. Маълум бўлишича, одамларни улар тинглайдиган мусиқа жанрлари орқали ҳаётда қандай инсон экани ва уларнинг руҳияти ҳақидаги маълумотларни билиб олиш мумкин экан. Келинг, руҳшунос профессори Адриан Нортнинг тадқиқоти ўлароқ сўровнома натижалари билан танишамиз.
Narrator 2 Рок, оғир металл-Аввалдан бу жанрдаги мусиқани тингловчи инсонлар ҳақида “улар ёлғизликни яхши кўришади, салбий-мелонхолик фирклайдиган инсонлардан бўлишади” деган маълумот бор эди. Тадқиқотлар бунинг нотўғри маълумот эканини кўрсатди. Аслида бу инсонлар ижодга муккасидан кетган инсонлардир. Бироқ бу жанрни севувчилар орасида ўзига баҳо бера олмаслик, бирор ишни амалга оширишга шошилмайдиган, бошқача қилиб айтганда, салгина дангаса одамлар кўп. Поп-мусиқа- Олимлар томонидан бу жанрни тингловчи инсонлар ўзига жуда катта баҳо берувчи, хушмуомала бўлишларини аниқлашган. Улар серҳаракат ва ҳаётнинг ёрқин рангларини кўра биладиган инсонлар. Аммо улар ижодкор инсонлар қаторига киришмайди. Рэп-Рэп мухлислари одамлар билан тез чиқишувчан, ўзига ишонган, мустақил, турли келишувларни ўз ўрнида олиб бора олувчи, ўз нуқтайи назарини ҳимоя қила олувчи инсонлар саналади.
Narrator 1 Маълумотларга кўра, репнинг ихлосмандлари ўзларига жуда катта баҳо беришади, бироқ улар орасида олий маълумотли бўлмаган инсонлар кўпчиликни ташкил қилар экан. Классик мусиқа — Классика шайдолари ҳам ўзларига жуда юқори баҳо беришади. Классиканинг ҳақиқий шайдолари айнан шундай инсонлардир. Уларнинг аксарияти катта маош олувчи ёки ўзининг катта фойда келиб турадиган бизнеси, ишига эга, маданиятли инсонлардир. Буни қарангки, улар орасида ўзини классиканинг ҳақиқий мухлиси қилиб кўрсатадиган, аммо классика борасида ҳеч нарсани тушунмайдиганлари ҳам бор экан. Электрон мусиқа — Бу жанр деярли барчага бирдек ёқади. Аксарият ҳолларда тунги клублар ва дам олиш жойларида янграйдиган электрон мусиқа жанри одамлар билан суҳбатлашишни яхши кўрувчи, кайфияти бирданига ўзгариб қолмайдиган, характер жиҳатидан анча ўзини босиб олган инсонлар саналишади.
Narrator 2 Айтгандек, бу мусиқа асосан компьютер дастурловчиларининг севимли мусиқа жанрлари ҳисобланади. Регги — Бу мусиқа жанри ихлосмандлари дангаса, беғам, аммо шу ҳолатда ҳам ўзларини жуда бахтли ҳис этувчи инсонлар саналишлари борасидаги маълумотлар аввалдан бор. Тадқиқотлар ва сўровнома натижалари аввалги маълумотларни тўла тасдиқлайди. Енгил характер, хушмуомала, меҳрибон, меҳнат қилишни, ишлашни ёқтирмайдиган, бошқача қилиб айтганда “сув келса тўпиғига чиқармайдиган” инсонлар айнан мана шу жанрдаги мусиқани тинглашади. Жаз, блюз ва соул — Айни жанрни тингловчилар бошқалардан ажралиб турувчи, ноодатий ғояларга, ўзининг мустаҳкам фикрига эга, одамлар билан мулоқот қилини хуш кўрувчи, ўзига ишонган инсонлардир.