3:26

Совғалар ҳақида

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бирор жойга туғилган кун , тўй, юбилей ёки яна бошқа бир тадбирларга бориш олдидан ҳаммани бир савол қийнайди: Нима совға қилсам экан? Айниқса турли жинс вакиллари бир бирларига совға танлашда қийналадилар. Аёллар эркакларга совға танлаш – мушкул иш деб ҳисоблашади. Биринчи навбатда эркак кишига совға танлашда унинг кимлигини аниқлаш – отангиз, акангиз, дўстингиз ёки севимли ёрингиз. Кейинги навбатда уларнинг ёшлари, нима билан шуғулланишларига ҳам боғлиқ. Улар сизнинг яқин одамларингиз ва  улар учун эсда қоладиган зарур ва муҳим нарса беришини истайсиз.  Бу нима бўлиши мумкин?  Улар стол устига қўядиган сувенирга хурсанд бўлишлари мумкин, аммо узларига керакли нарса  бўлганида улар бахтли бўладилар.

Narrator 2 Спорт билан шуғулланииб келаётган кишиларга спорт турларига оид анжомлар, спорт сумкалари,сочиқлар  совға қилиш мумкин. Компьютерлар билан ишлайдиган кишилар бўлса, сичқонча, флэшка, дисклар сақлаш учун  махсус  мосламалар совға қилиш мумкин. Кекса ёшдаги  кишига эса  шарф, иссиқ пайпоқ, даструмол хамда бокал совға қилиш мумкин.Ўғил болаларга китоблар, замонавий наушниклар, роликлар совға қилиш мумкин. Туғилган кун ёки байрам муносабати билан  бериладиган оммавий  совғалар ҳақида гапирсак, бу чиройли ва юқори сифатли тери аксессуарлари, партмон, визиткалар қўядиган анжом, хужжатлар учун жилдлар,   автомобил эгаларига автомобил аксессуарлари, анъанага кўра, аёллар севган ёрларига, оталарига, акаларига  шахсий фойдаланиш  учун хар хил атирлар, кўйлак, галстук, шарф, қамар, сочиқлар, спорт сумкалар, қўл соатлар, смартфон учун жилд сотиб олиши мумкин.

Narrator 1 Совғаларни ҳадя қилиш ҳам бир санъат.  Совғани оладиган киши ҳам бу совға унга шошиб олинмаган балки,  алохида сотиб олинганлигини ҳис қилиши керак. Яқинларимизни хурсанд қилиш   ўзимизнинг қўлимиздадир. Уларга унутилмас совға ҳарид қилсангиз, энг ажойиб хотира совға қилган ҳам бўласиз. Coвғa олмайдиган ва бундан хурсанд бўлмайдиган одамнинг ўзи йўқ. Шундай экан, coвғa бериш ҳам бошқаларга қувонч улашишдек гап. Coвғa бирор маъно англатиши, рамзий бўлиши, тақдим этиладиган кишининг дидига мос тушиши керак. Coвғa танлашда эҳтиётлик ва эътиборлилик зарур. Гап совғанинг нарҳида эмас — туйғуларингизнинг самимийлигида.
Coвғa танлаётганда такдим этмоқчи бўлган кишингиз билан сизнинг муносабатингиз муҳим характерга эга бўлади. «Ҳамма нарсаси бор» одамга нима совға қилиш мумкин?

Уларга «вақтинча фойдаланиш мумкин бўлган» нарсалар coвғa қилинади.

Narrator 2 Эркакларга — бирор яҳши ичимликлар, аёлларга — ширинликлар, чиройли нарсалар…Кўпчилик совға олгандан сўнг унинг тақдим этилаётган кишига кераги йўқлигини билгач, нима қилишга ҳайрон қолади. Бундай ҳолатларда яҳшиси уни совға қилмаган маъқул. Унинг ўрнига кичкина бўлсада бошқа совға танланг. Совғанинг мутлақо кераксиз бўлганидан кўра, кичик бўлсада, олувчига қувонч ва миннатдорчилик бағишлагани яхши. Совға қилинган нарсани яна совға қилган кишининг ўзига тортиқ қилиш беҳурматликни билдиради. Гулдаста ёки гул экилган тувакни совға сифатида қабул килиш хамиша ёқимли. Эркаклар аёлларга гулдаста, дўстона муносабатларда эса конфет ва ширинликлар совға қилиши мумкин. Совғани чиройли ва башанг қилиб ўратинг. Оддий совға ҳам чиройли қилиб ясатилса, қабул қилувчига ёқимли туюлади. Ҳатто энг яқин дўстингиз ва қариндошингизга совға қилаётганда ҳам бу қоидага амал қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top