3:12

Такрорлаш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Таълим соҳасидаги мутахассислар такрорлаш муҳим эканини таъкидлашади. Университет профессори томонидан ўтказилган бир тадқиқотга кўра, маълумотни такрорлашга ўша заҳотиёқ бир дақиқа вақт ажратилса, эсда қоладиган маълумот миқдори икки баробарга ошиши аниқланди. Шу боис, бирор матнни тўлиқ ёки унинг каттагина қисмини ўқиб бўлишингиз биланоқ, асосий фикрларни ичингизда такрорланг. Янги маълумотни қандай қилиб ўз сўзларингиз билан айтиб бериш ҳақида ўйлаб кўринг. Ўқиб бўлгач дарҳол такрорласангиз, олган билимлар хотирангизда узоқ вақтга сақланиб қолади. Бир неча кундан кейин, билиб олганларингизни бирор кишига айтиб бериш орқали маълумотни такрорлашга ҳаракат қилинг. У, оила ёки жамоат аъзоларидан бири, синфдошингиз, қўшнингиз ёки ваъзгўйлик хизматида учратган киши бўлиши мумкин.

Narrator 2 Сўзлаётиб нафақат очқич фикрларни, балки уларни тасдиқлайдиган оятларни ҳам айтиб беришга интилинг. Бу, муҳим фикрларни яхшироқ эслаб қолишингизга ёрдам беради, шу билан биргаликда бошқаларга ҳам фойда келтиради. Муҳим нарсалар устидан мулоҳаза юритинг. Ўқиганингизни такрорлаш ва уни бошқаларга айтиб беришдан ташқари, билиб олганларингиз устидан мулоҳаза юритинг. Муқаддас Китоб ёзилишида иштирок этган Асаф ва Довуд шундай йўл тутишган. Асаф мана бу сўзларни айтганди: «Эй Эгам, ишларингни мен ёдга оламан, Азалий мўъжизаларингни эсга оламан. Ҳамма ишларингни хаёлимдан ўтказаман, Қудратли ишларинг ҳақида фикр юритаман» (Заб. 76:12, 13). Шунга ўхшаш фикрни Довуд ҳам билдирган: «Ўрнимда ётиб ҳам, Сени эслайман, Сени ўйлаб, тунни қарши оламан» (Заб. 62:7; 142:5). Сиз ҳам шундай қиляпман дея оласизми?

Narrator 1 Худованднинг ишлари, фазилатлари ва иродаси бажо бўлиши тўғрисида диққатни бир жойга тўплаган ҳолда, чуқур мулоҳаза юритиш, маълумотни эслаб қолишдан ҳам кўпроқ фойда келтиради. Борди-ю, шу тарзда мулоҳаза юритишга одатланиб қолсангиз, чиндан ҳам муҳим бўлган нарсалар қалбингизда муҳрланиб қолади. Бу ички дунёингизни шакллантиради. Мулоҳаза юритишдан қолган хотиралар эса, қалбингиз тўридаги туйғуларни акс эттиради (Заб. 118:16). Муқаддас руҳнинг ўрни. Худованднинг ишлари ҳамда Исо Масиҳнинг таълимотларини эслаб қолишда биз ёрдамсиз қолдирилмаганмиз. Ўлимидан олдинги кеча Исо шогирдларига шундай деган эди: «Мен сизлар билан эканман, буларни айтдим. Отам Менинг номимдан юборадиган Ҳомий, яъни Муқаддас Руҳ сизларга ҳаммасини ўргатади. Мен сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга туширади.» (Юҳан. 14:25, 26).

Narrator 2 Ушбу сўзларни тинглаганлар қаторида Матто ва Юҳанно ҳам бўлишган. Чиндан ҳам муқаддас руҳ уларнинг ёрдамчиси бўлганми? Албатта! Бу сўзлар айтилганидан саккиз йил ўтгач, Матто биринчи бўлиб Исонинг таржимаи ҳолини икир-чикиригача ёзиб тугатган. Унда Тоғдаги ваъз, батафсил тарзда Масиҳнинг ҳозир бўлиш белгилари ҳамда охирзамон ҳақидаги мавзулар қаламга олинган. Исонинг ўлимидан олтмиш беш йил ўтгач, ҳаворий Юҳанно унинг ҳаёти ҳақида ёзган. У ўз асарида, Исо ўлимидан олдинги кеча ҳаворийлари билан бўлганда нималар деганини батафсил баён этган. Кўриб турибмизки, Матто ва Юҳаннонинг хотирасида Исо улар билан бирга бўлганда нималарни гапиргани, қандай ишларни қилгани муҳрланиб қолган экан. Сиз ҳам Муқаддас Калом оятларини ўқибгина қолмай ёдлаб олишга ҳаракат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top