3:12

Мушоҳада қилиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Одамлар мевани қандай танлаётганига ҳеч эътибор берганмисиз? Кўплар меванинг пишганини, унинг катта-кичиклигидан ва рангидан аниқлашади. Баъзилар мевани ҳидлаб кўришади, ушлаб ёки ҳатто қўллари билан босиб кўришади. Бошқалар эса ҳар бир қўлига биттадан мевани олиб, қайси бири оғирроқ ва серсув эканини билмоқчи бўлишади. Шунда уларнинг фикр-хаёлидан нималар кечаркан? Бундай пайтда улар маълумотни таҳлил қилишади, орасидаги фарқни аниқлашади, бундан олдин қанақасини танлаганини эслашади ва янги маълумотни эскиси билан таққослашади. Масалага диққат билан ёндашишгани учун мукофот сифатида мазали мевани ейишади. Шубҳасизки, Худо Каломини ўқишнинг мукофоти ундан ҳам буюкроқдир. Агар тадқиқ ёки мушоҳада ўтказишга ҳаётимизда муҳим ўринни ажратиб берсак имонимиз кучли бўлади, севгимиз ошади, хизматимиз кўпроқ самара келтиради.

Narrator 2 Қабул қилаётган қарорларимизда ақл-идрок ва Худо берган донолик яққол кўринади. Бундай мукофот борасида Ҳикматлар 3:15 да шундай дейилган: «Доноликка эришган, ақл–идрок топган қандай бахтлидир! Чунки унинг нафи кумушдан, фойдаси эса олтиндан ҳам афзалроқдир.У жавоҳирлардан ҳам азиздир, сен тилаган бирор нарса Унга тенг келмайди.». Сиз шундай мукофотни олганмисиз? Уни олиш учун Муқаддас Калом оятлари устида мушоҳада юритиш ва изланиш керак. Мушоҳада кўпроқ фойда келтириши учун қалбингизни тайёрланг. Тадқиқ бу нима? Бу юзаки ўқиш дегани эмас. Тадқиқ сўзи остида, бирор саволни диққат билан, чуқурроқ кўриб чиқиш учун ақлий қобилиятларни ишга солиш тушунилади. Унга ўқилган маълумотни таҳлил қилиш, уни олдинги билимларингиз билан солиштириш ва айтилганларни тасдиқловчи далилларни кўриб чиқиш киради.

Narrator 1 Тадқиқ пайтида ўзингиз учун янги бўлган ҳар бир фикр устидан чуқур мулоҳаза юритинг. Муқаддас Китобга асосланган маслаҳатга яхшироқ амал қилиш ҳақида ўйлаб кўринг. Худонинг фарзанди сифатида, бошқаларга ёрдам бериш ниятида бу маълумотдан фойдаланиш йўллари устидан фикр юритинг. Хуллас, тадқиқ ўтказиш чуқур мулоҳаза қилишни англатади. Оятларни ўқишни унутманг Тадқиқ ўтказишга тайёргарлик кўраётиб Муқаддас Китоб, керакли адабиётлар, ручка ёки қалам ва эҳтимол дафтар оларсиз. Аммо қалбингизни ҳам тайёрлашни унутмадингизми? Муқаддас Китобда айтилишича, Эзра «Тангри Худованднинг иродасини бажариш ва қонунларига мурожаат қилиш учун, юрагини тайёрлаган эди» (Эзра 7:10,). Қалбни «тайёрлаш» учун нима қилиш керак?

Narrator 2 Худо Каломини тадқиқ қилишга тўғри нуқтаи назар билан ёндашиш учун ибодат қилиш керак. Қалбимиз Худонинг йўл-йўриқларини қабул қилишга тайёр бўлишини хоҳлаймиз. Ҳар сафар тадқиқни бошлашдан аввал, Худодан муқаддас руҳини сўраб астойдил ибодат қилинг (Луқо 11:13). Ўқимоқчи бўлган маълумотнинг мазмунини тушуниш учун, Худодан ёрдам сўранг. Ушбу маълумот Унинг нияти билан қандай боғлиқ экани, яхши ва ёмонни фарқлашга қандай кўмаклашиши, ушбу қонун-қоидаларни ҳаётингизда қандай қўллаш ва билиб олганларингиз У билан бўлган муносабатларингизга қандай таъсир этиши тўғрисида ибодат қилинг (Ҳик. 9:10). Тадқиқ жараёнида донолик беришни «Худодан сўранг» (Ёқб. 1:5). Нотўғри фикрлар ва истаклардан халос бўлиш учун, олган билимлар асосида ўзингизга тўғри баҳо бериб, ёрдамни Худодан изланг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top