3:22

Xудонинг даъвати

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Тасаввур қилинг-а, жуда катта зиёфатга тайёргарлик кўряпсиз, таклиф қилинадиган меҳмонлар ҳам бундан хабардор. Уларни интиқиб кутаяпсиз, аммо улар чақирувингизни рад этди. Ўзингизни қандай ҳис қилган бўлардингиз?! Келинг, шу ҳақидаги парчани биргаликда тинглаб кўрамиз. “Исо одамларга яна масаллар билан гапира бошлади: “Осмон Шоҳлигини ўғлига тўй зиёфати берган шоҳга қиёсласа бўлади. Шоҳ тўйга таклиф этилган меҳмонларни чақириш учун хизматкорларини юборибди. Меҳмонлар эса келишни хоҳламабдилар. Шоҳ яна бошқа хизматкорларини юбориб, шундай дебди: — Таклиф этилганларга айтинглар: мен зиёфат дастурхонини тайёрлаб қўйдим, буқаю бўрдоқиларим сўйилди, ҳаммаси тайёр. Тўйга келаверинглар! Бироқ улар бу таклифни ҳам назарга илмабдилар, бири даласига, бошқаси ўз ишига кетибди. Қолганлар эса шоҳ хизматкорларини тутиб, хўрлаб, ўлдиришибди.

Narrator 2 Шоҳ буни эшитиб, ғазабланибди. Лашкарини юбориб, қотилларни қатл қилдирибди, шаҳарларини эса ёндириб кул қилибди. Шундан кейин у хизматкорларига айтибди: — Тўй зиёфати тайёр, лекин таклиф этилганлар бунга муносиб эмас эканлар. Шунинг учун чорраҳаларга боринглар, кимни кўрсангиз, тўй зиёфатига таклиф қилинглар. Хизматкорлар йўлга чиқиб, учратганларининг ҳаммасини — ёмонларни ҳам, яхшиларни ҳам йиғиб келибдилар. Хуллас, тўйхона меҳмонларга тўлибди. Шоҳ меҳмонларни кўриш учун кирганда, у ерда тўй кийимини киймаган бир одамни кўрибди ва ундан: — Дўстим, тўй кийимисиз бу ерга қандай кирдингиз? — деб сўрабди, у ҳеч қандай жавоб бера олмабди. Шунда шоҳ хизматкорларига айтибди:— Бу одамнинг қўл–оёқларини боғлаб, ташқарига, қоронғиликка ташланглар. У ерда у қаттиқ пушаймон бўлиб, фиғон чекади. Ахир даъват этилганлар кўп, аммо танланганлар оздир.”

Narrator 1 Исо Масиҳ кўп марта Худо шоҳлиги ҳақидаги ҳақиқатни маталлар билан айтарди. Бу маталда ҳам Худованд турли ҳил одамларни Ўз шоҳлигига меҳмонга чақиради. Доим унинг дастурхонидан ейиш ва Унинг шоҳлиги фуқароси бўлишга даъват этади, аммо маталдаги кимсалар каби, Исроил халқи ҳам Худо ҳақида айтган Хушҳабарчини нафақат рад этдилар балки хочга михладилар. Таклиф этилганлар Худони менсимадилар. Энди Худо нима қилсин. Агар таклифни қабул қилишмаган бўлса улар зиёфатга лойиқ эмас. Шунинг учун одамлар наздида Худонинг қабул қилинишига нолойиқ деб хисобланганлан кишмлар зиёфат таомидан танаввул қилишди. Келинг, ўша оятларни яна бир бор эслаб оламиз. “Шунинг учун чорраҳаларга боринглар, кимни кўрсангиз, тўй зиёфатига таклиф қилинглар. Хизматкорлар йўлга чиқиб, учратганларининг ҳаммасини — ёмонларни ҳам, яхшиларни ҳам йиғиб келибдилар. Хуллас, тўйхона меҳмонларга тўлибди.”

Narrator 2Маталнинг иккинчи қисмида тўйхонага муносиб либос киймаган одам ташриф буюради. Бундан тўй эгасининг жахли чиқиб, уни тўйхонадан ташқарига улоқтирадилар. Нега тўй эгасининг бунчалик жахли чиқди? Чунки муносиб либосда бўлмаган инсон тўй эгасини менсимаган эди. Либос аслида солиҳликни билдиради. Солиҳликни киймаган инсон Худо шохлиги учун номуносибдир. Исо Масиҳнинг қони бизнинг солиҳлигимиз гаровидир. Ўзининг гуноҳлари оқланиши учун Исо Масиҳнинг қони тўкилганига ишонган ҳам бир инсон ўша солиҳлик либосига эга бўлади. Агар ҳар куни Худонинг Каломидан баҳраманд бўлишни истасангиз, бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиз сизга кунлик руҳий озуқангизни олишингизга ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top