3:10

Квартирани қандай қилиб танлаш керак?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Квартира сотиб олишга қарор қилдингизми? Ундай бўлса, квартира сотиб олишда нималарга эътибор қилиш ҳақида суҳбатлашамиз. Квартира сотиб олишга қарор қилганда сиз албатта танлаш муаммосига тўқнаш келасиз. Уй-жойни сотиш тўғрисида эълонлар реклама газеталарида чоп этилади, улар шаҳар бекатлари, уй йўлаклари ва фонарь устунларига ёпиштирилган. Бир олам эълонлардан қандай қилиб кераклигини танлаб олиш ва бунда хато қилмаслик мумкин? Энг аввало қандай уйда яшаш ниятида эканлигингизни аниқлаб олишингиз керак. Шубҳасиз, Дархондаги квартира Чилонзордагидан анча қиммат туради. Дастлаб қараганда ҳеч бўлмаса тумани бўйича сизни қониқтира оладиган бир неча таклифни танлаб олиб, кўздан кечиришингиз тўғрисида келишиб олинг.

Narrator 2 Квартирани фақат кундузи кўрсатишларини илтимос қилинг, квартирага доир ҳужжатлар билан танишиб чиқишингиз лозимлиги тўғрисида огоҳлантиринг – сотувчи уларни тайёрлаб қўйсин. Уйга сиз кейинчалик мунтазам қатнайдиган йўналишдаги транспортда етиб олганингиз яхши. Автомашинада келгач, унга келиш қанчалик қулайлигини ва ҳовлида машинани қолдириш учун жой бор-йўқлигини чамалайсиз. Агар автобусда келсангиз, дарҳол жамоат транспортини қанчалик узоқ вақт кутишга тўғри келиши ва бекатдан у ерга пиёда кириш олис-яқинлигини баҳолай оласиз. Йўл-йўлакай сиз уйнинг ташқи кўринишини баҳолашингиз, ҳовлида болалар майдончаси бор-йўқлигини, мактаб, боғча, поликлиника уйга қанчалик яқинлигини кўришингиз мумкин. Йўлакнинг ҳолатига ҳам эътибор қаратинг.

Narrator 1 Деворлардаги ёзувлар шу уйда яшовчиларнинг ижтимоий мақомидан, сизникига қўшни квартираларнинг қийшайган ифлос эшиклари эса нохуш қўшничиликдан гувоҳлик беради. Ҳиссиётга берилманг. Энди квартиранинг ўзига келсак. Ёдда тутинг: сиз «тўрт девор» сотиб оляпсиз, барибир уни таъмирлайсиз, шу боис янги гулқоғозлар сизни қизиқтирмасин: уларни харидорда ёқимли таассурот қолдириш учун ёпиштирганлар, улар тез орада тушиб кетиши эҳтимолдан холи эмас. Ҳар томонлама текис, яхши паркет ётқизилган поллар ёки бетартиб ойналанган лоджиялар, дид билан танланган сантехника ва санузел ҳамда ошхонада деворларга ёпиштирилган керамик кошинлар бўлса, бу – бошқа масала. Буларнинг ҳаммаси сизни қониқтириши мумкин. Ҳамма ёқни эътибор билан кўздан кечиринг, бироқ майда нарсаларга кўп эътибор қаратманг. Агар уйнинг ҳолати сизга ёқса ҳам, хурсанд бўлганлигингизни намойиш қилмасликка ҳаракат қилинг.

Narrator 2 Ҳеч қандай ҳиссиётларни намоён этманг! Худди шундай тарзда квартира ҳужжатлари билан танишиб чиқинг ва квартира тарихи билан боғлиқ барча саволларга жавоб олишга ҳаракат қилинг. Сиз битимни амалга оширишга тўсқинлик қилиши ёки келгусида муаммо туғдириши мумкин бўлган барча эҳтимолий мураккаблаштирувчи ҳолатларни дарҳол чамалаб кўришингиз лозим. Кўпинча квартира эгалари шубҳаларингизни дарҳол йўқотишга қодир бўлмасалар, кейинчалик юридик жиҳатдан қонунийликни текширишингиз ҳам бунга ёрдам бермайди. Бошқа тарафдан эса, уй эгаларининг ҳамма гапларини тўғри деб қабул қилиш ҳам керак эмас. Уйни узоқ кўздан кечирманг. Бунга узоқ вақт сарфлашингизни сотувчилар квартирани сотиш шартларига розилигингиз сифатида қабул қиладилар. Яна бир марта савдолашиб кўринг. Жавобни эшитиб, таклифларини ўйлаб кўришни ваъда қилиб, хайрлашинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top