3:23

Калом аборт ҳақида нима дейди?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Суҳбатимизни бошлашдан олдин, сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчимиз: Сиз абортга қандай қарайсиз? Муқаддас Каломга мурожаат қиладиган бўлсак, унда ҳомиладорликни тўхтатишнинг гуноҳ эканлигини билдирадиган оят йўқ. Бироқ, агар Каломни диққат билан ўқийдиган бўлсак, абортнинг Худо наздида жирканчли эканини кўришимиз мумкин. Каломда шундай жойлар бор: “Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: “Онанг қорнида сенга шакл бермасимдан олдин сени билган эдим, Туғилмасингдан олдин сени Ўзим учун ажратиб олган эдим. Халқларга сени пайғамбар этиб тайинлаган эдим.”Бу оятдан кўриниб турибдики, Худованд бизни онамиз қорнида бунёд этмасидан олдин, бизни биларди. Довуд пайғамбар ҳам Худованднинг бизни дунёга келтириши ҳақидаги ҳақиқатни биларди. “Ички аъзоларимни Сен яратгансан,

Онамнинг қорнида менга шакл бергансан. Сенга шукрона айтаман.

Narrator 2 Ахир, қандай ажойиб қилиб яратилганман! Сенинг барча ишларинг нақадар ажойиб, Буни мен жуда яхши биламан. Мен пинҳон яратилганимда, Ернинг тубида маҳорат ила тўқилганимда, Суякларим Сендан яширин эмас эди. Кўзларинг кўрганди ҳомила эканимни. Менга ажратилган кунлар келмасдан, Ҳаммаси китобингга ёзилганди. Сенинг ниятларинг, эй Худо, менга қадрлидир, Ниятларингнинг сон–саноғи нақадар кўпдир. Қумдан ҳам кўп бўларди агар уларни санаганимда, Уйғонганимда қарасам, ҳамон мен билан экансан бирга.” Бу оятларда Худованд бизнинг онамиз қорнида шаклланишимизга сабабчи ва бизни бу жараёндан ҳам олдинроқ билгани ҳақида айтилади. Аммо тўхтанг, биз ҳомиланинг бунёд бўлиши эмас, унинг мажбуран тўхтатилиши ҳақида суҳбатлашмаяпмизми? Шундай! Шунинг учун келинг, Каломдаги кейинги оятга қарайлик:

Narrator 1 “Уришаётган одамлар ҳомиладор аёлни туртиб юборсалар, аёл чала туғиб қўйса–ю, бошқа зиён етмаса, зиён етказган одам ўша аёлнинг эри талаб қилган ва ҳакамлар белгилаган миқдордаги зарарни тўлаши лозим. Агар бошқа зарар етган бўлса, жон эвазига жон, кўз эвазига кўз, тиш эвазига тиш, қўл эвазига қўл, оёқ эвазига оёқ,

куюк эвазига куюк, яра эвазига яра, лат ейиш эвазига лат ейиш билан жавоб берсин”. Бундан англашиладики, она қорнидаги боланинг ўлими эвазига ўлим билан жавоб беришлари керак. Худованд она қорнидаги бола шаклланиши ва инсон бўлишини истайди. Аборт эса бир инсон зотининг ўлими билан тенг дегани. Агар инсон зотининг Худо суратида яратилганига қарайдиган бўлсак, ҳомилани тўхтатиш икки баробар гуноҳ. Бугун абортларнинг деярли 90 фоизи аёлнинг қулай ҳаёт кечириши ва бола парвариши билан камроқ банд бўлиши ва ўз ҳаёти билан банд бўлиши учун содир бўлмоқда.

Narrator 2 Агар аллақачон ҳомилангизни нобуд қилишга улгурган бўлсангиз, бунинг қанчалик Худо иродасига қарши эканини англаб, гуноҳингизни тан олиб тавба қилишингиз керак. Ҳаётни сақлаб қолиш ҳар қандай ҳаракатга арзийдиган иш. Калом: “Ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир” деб айтади. Бироқ ҳақиқий ва чин дилдан Худони топишни истаганлар учун нажот яқин. Чунки Калом ўз мақсадини шундай баён қилади: “Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин. Исо Масиҳга тегишли бўлганлар энди ҳукм қилинмайдилар. Шунда сизлар Раббимиз Исога муносиб ҳаёт кечириб, ҳар жиҳатдан Уни хурсанд қиласизлар. Қилган ҳар бир яхшилигингиз самара келтиради ва сизлар Худони янада чуқурроқ тушуниб биласизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top