2:56

Болаларнинг ўсишига ёрдам 349

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли тингловчи мухлислар. Яна сиз азиз биродарларимиз билан мавзуларимиз орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, марҳамат тингланг: эфирда сизлар учун тайёрланган мавзуларимиздан бири.

Биз Муқаддас Китобни ўрганиб, фойда оламиз ва кўп муваффақиятга эга бўламиз бунга ҳеч биримизда шубҳа бўлмаса керак. Биз учун ҳаётда нима тўғри ва нима нотўғри эканлигини билиш жуда муҳим, шунинг учун ҳаётда Худонинг ҳақиқий Каломига асосланиб яшашимиз керак.

Матто Хушхабар китобининг 6 боби 25 оятидан то 34 оятигача бўлган жойлардан яхши намуна топишимиз мукин. Бизнинг ҳаётимизнинг бир қисми бўлиши учун, буни амалда қўллашимиз мумкин.

Азиз биродарлар, “Қандай ваъз қилган бўлсанг, шунга амал қилиб яша” деган гапни эшитганмисиз? Худди шундай биз ишонганларимизни амалда бажаришимиз шарт. Айниқса оилада фарзандларимиз олдида. Ота-онангизга бўйсунишингизни Худованд хоҳлашига ишонасизми? Унда бажаринг.

Худо итоат қилишимиз учун бизга кўп кўрсатмалар берди. Уларни бажараяпмизми? Кўпчилик одамлар ўзларини қандай тутишни билишади, лекин бажармайди. Ёқуб китобининг 1 боби 22 оятида шундай дейди: “Биз Каломнинг фақат эшитувчилари эмас, балки ижрочилари бўлишимиз керак”, биз ёқимсиз ҳодисаларда фақат ўзимизни алдаймиз.

Бизга У Ўзининг Каломи орқали гапирганда, биз Худони жуда яқиндан биламиз. Аввалгилар билмаган Худовандни биз биламиз. Биз учун Калом ҳақиқат бўлиб қолади ва биз Худовандни яхши билишимизни ҳис қиламиз: бизнинг дўстлигимиз У билан мустаҳкамланади.

Худди шундай бизнинг дўстларимиз билан ҳам содир бўлади. Улар нимадир қилишади ёки гапиришади ва сиз уларнинг характеридаги фарқни ажратасиз ва ўзингиз ҳақингизда ўйлаб: “Улар бундай ўйлашларини билмас эканман” — дейсиз.

Қачонки биз Худони билсак, бу шахсан бизга таъсир қилади. Муқаддас Китобни амалда қўллаш ва ўрганиш Худо бизни қандай кўришни хоҳласа, худди шундай қилади. Биз масиҳийлар каби ўсамиз.

Худонинг Каломи уруққа ўхшайди: агар биз уни қабул қилсак, ҳаётимизда жуда мўл-кўл ҳосил келтирамиз. Марк Хушхабар китобининг 4 боби 20 оятида шу ҳақида ёзилган. Биз олма, олма дарахтида ўсишини ва қулупнай, қулупнай тупларида бўлишини кутамиз.

Худо эса биз Муқаддас Китобга ва Муқаддас Руҳга бўйсуниб ўсишимиз ва бажаришимиз орқали махсус ҳосил келтиришимизни кутади. Худо буни “руҳнинг ҳосили” деб атайди, Галатияликларга мактубининг 5 боби 22 оятида. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top