Ассалому алайкум азиз тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.Тинчлик ва хотиржамлик доимо ҳамроҳингиз бўлсин. Кичик уй гуруҳлари ҳақидаги мавзумиз билан танишинг. Азиз биродарлар, руҳий муҳит меҳмондўст вазиятда жуда муҳим саналади.
Ҳамду санога, бўлишишга ва ибодатга кетқизилган вақт ишонч боғланишни яратади. Агарда гуруҳ биргаликда ҳамду сано айтишни ёқтирса, уларга ашула танлашга фурсат беринг.
Ҳамду сано вақтидан кейин, сиз улардан Худо нималарни уларга оҳирги учрашувдан кейин ўргатганлигини сўрашингиз мумкин. Ижтимойи муҳит ҳам жуда муҳим ҳисобланади. Азиз биродарлар, агарда гуруҳ аъзолари бир-бирларини яхши билишмаса, сиз улардан битта ёки иккита қуйидаги саволларни сўрашингиз мумкин ёки ўзингизнинг шароитингизга, маданиятингизга тааллуқли бўлган саволлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Қандай қилиб сиз Масиҳни танидингиз? Сиз имонга келганингиздан бери, ўзингизнинг руҳий ўсишингиз ҳақида бирор нарса дея оласизми? Сизнинг қизиқишларингиз қандай? Бу ҳафта сиз билан содир бўлган энг зўр нарса?
Сизда фарзандларингиз ёки набираларингиз борми? Улар ҳақида бизга айтинг. Сизни безовта қилаётган нарса борми? — деган саволлар. Бундай саволлар гуруҳ аъзоларини яқинроқ танишишга чорлайди. Биргаликда ўтқазилган биродарлик вақт кичик уй гуруҳи ўртасида сокин муносабат ўрнатади.
Азиз биродарлар, биз сизларга ҳар доим ҳамду сано, бўлишиш ва ибодат вақтини ўтқазишингизни тавсия қилган бўлар эдик. Гуруҳингиз биргаликда ва узоққа юриши учун шу нарсаларни қадрини камайтирманг.
Биргаликда ҳамду сано айтиш, бир-бирлари ҳақида кўпроқ билиш ва бир-бирлари учун ибодат қилиш шундай боғлиқлик яратадики, гуруҳ аъзоларини доимий равишда яқин оила каби бўлишга тортади.
Агарда кичик уй гуруҳининг аъзолари аллақачон бир-бирларини билишса, унда сиз улардан: “ўтган учрашувдан бери Худо қайси шахсий нарсаларни сизга ўргатди?” -деган савол сўрашингиз мумкин. Шу вақт улар хизмат орқали олаётган далда билан ёки тўқнашаётган қийинчиликлари билан бўлишишлари мумкин.
Сиз улардан ибодат учун муҳтожликларини сўрашингиз мумкин. Гурух аъзолари, бошқалар ибодат қилишлари учун, ўз шахсий ҳаётларининг томонларини гапириб ўтишлари мумкин. Айтилган нарсалар учун ибодат қилинг ва гуруҳни ибодат қилишига далда беринг.
Шу орқали кичик уй гуруҳлари янада ўсиб руҳан кучли бўлади, деб айта оламиз. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумизга якун ясаб, сизлар билан хайрлашмоқчимиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Яна дастурларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.