Ассалому алайкум азиз мухлисларимиз. Сиз азизлар билан яна ғойибона учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, тингланг: мавзумиз сизлар учун тайёрланди. Масиҳий ҳаётимиз ҳам мана шу асосда давом этиши керак.
Азиз биродарлар, Хушхабар бизни масиҳий сифатида янги ҳаёт ва имонга келтирибгина қолмай, шу билан бирга бу Худонинг бизни бутунлай қутқариш йўли ҳамдир! Инжил Худонинг халоскорлик қудратини етказувчи Хушхабардир! Римликларга мактубининг 1 боби 16 оятида шу ҳақида ўқиб кўришингиз мумкин.
Бу эса бутун инсоният учун тўлиқ нажот деганидир! Шундай қилиб, Хушхабар бизни имонга келтиради, Хушхабар бизни масиҳий ҳаётда сақлаб, комилликка олиб боради, шу билан бирга Хушхабар бизни ўликларнинг қайта тирилиши орқали тўлиқ комилликка, улуғворликка эриштиради.
Нажотимизнинг муҳим қисми бизнинг исёнкор онгимиз ва иродамизнинг ўзгариб, Худо Каломига бўйсунувчан бўлишидир. Масиҳийлар атеистик гуманистлар каби фикр юритишлари тўғри эмас.
Ҳақиқатни яшириб, рад этувчи онгимизни Муқаддас Руҳ енгиб, забт этади ва биз Хушхабарни қабул қилиб, ишонишимизда ёрдам беради. Шунга қарамай, онгимизнинг янгиланиши давомий жараёндир. Бунинг маъноси масиҳий бўлган одам масиҳийча дунёқарашини ривожлантириб бориши керак.
Биз бу ҳаётимизда комиликка эриша олмаймиз, шу туфайли фикрлашимизда гуманистик фикрлашнинг қолдиқлари бўлади. Шунинг учун биз мана шу ёвузликни Хушхабарнинг қудрати орқали енгишга бор кучимиз билан ҳаракат қилишимиз керак.
Муқаддас Китоб илоҳиётчилари сифатида, биз ишонибгина қолмасдан, Худонинг Каломи ўз-ўзини исботловчи ҳақиқатлигини тушунишимиз ва қабул қилишимиз керак. Биз Муқаддас Китобни тасвирлаш билан чекланиб қолмаймиз.
Биз Худо Каломи Ҳокимияти остида туриб, Худонинг бирлашган ва бекаму кўст бўлган Каломининг мазмуни нималигини тасвирлашга ҳаракат қиламиз. Бахтга қарши, баъзи илоҳиётчилар, Худо Каломининг ўз-ўзини исботловчилигини назардан қочиришлари, бу тамойилга асосланиб иш кўрмасликлари мумкин.
Улар Муқаддас Китобнинг табиати ва мазмунига баҳо беришда Муқаддас Китобга асосланмаган меъёрларни қўллашади. Кейин улар унинг қисмларини қайта тартибга солиб, тарихини қайта ўзгартириб, ўз фалсафасига тўғри келмайдиган мантларни олиб ташлаб, Худони рад этиш маҳсули бўлган ўз фаразларига асосланган ҳолда, Каломни бутунлай қайта талқин қилиб чиқишади. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.