MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳаётимизда нимаики қилсак, ҳаммаси бизнинг ўша нарсага бўлган муносабатимизга боғлиқ. Ибодатда ҳам шундай. Исроил халқининг Худога бўлган муносабати ёдингиздами? Халқ Худога муҳтож бўлганида Унга мурожаат қилиб, ишлар яхши бўлганида Худони унутиб қўйишган. Бизнинг Худога бўлган муносабатимиз қандай? Қўшма Штатлар президенти бўлган Абраҳам Линколн Америка халқининг рухан дангаса эканлигини кўриб 1863 йилда Камтаринлик ва Ибодат кунини белгилаган. Бугун жуда кўпчилик, ҳаддан ташқари ўзига ишониш ва омадли бўлиш ҳақида кўп гапиради ва шунга интилади. Муваффақият ва ўз-ўзига ҳаддан ташқари ишониш билан заҳарланган. Бугун ҳам инсонлар Худога худди Исроил ҳалқидек муносабатда бўлмоқда. Аммо Худо биздан фақат оғир дамларда эмас, шунчаки уни севганимиз учун, ҳар куни ибодат қилишимизни истайди.

Narrator 2 Бугун замон ва ҳаёт тарзимиз шунчалик тез шиддатлашиб кетяптики, Худо билан муносабат қилишга вақтимиз ҳам йўқ. У билан муносабатимиз на иссиқ ва на совуқ. Агар куни билан қилишимиз керак бўладиган ишлар рўйхатига қарасак, у ерда Худога ибодат қилишга вақт йўқ. Ишда омадли бўлиш, яхши ишлаш ва яхши ходим бўлиш учун тинимсиз ишлашга тўғри келади. Шунинг учун ҳатто имонлилар ҳам Худо билан муносабат қилишга вақт тополмаётганидан шикоят қилишади. Аммо Худовандга юз буриш ҳақиқий ҳаётни топиш деганидир. Худо билан муносабат қишишга ҳалал берадиган бир қанча сифатларимиз бўлиши мумкин. Улар: бепарволик, дангасалик, ҳаддан ташқари ўзига эътибор қаратиш, ишга берилиб кетиш ва ҳокозолар. Ҳар биримизни ичимизда чексиз фикрлар ва ҳиссиётлар бор, аммо афсуски булар на Худога на Унинг иродасига қаратилган. Бу оддий инсоний факт.

Narrator 1 Шулар туфайли Худо билан муносабатимиз азият чекади. Шунинг учун ҳам Исо Масиҳ бизга мана шундай ибодат қилишни ўргатган: “Бизнинг осмондаги Отамиз. Сенинг Муқаддас исминг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигин келсин. Осмонда бўлгани каби ерда ҳам сенинг ироданг бажо келсин. Бугунги ризқ-рўзимизни бергин. Бизга гуноҳ қилганларни биз кечиргандек, Сен ҳам бизнинг гуноҳларимизни кечиргин. Бизни васвасага дучор қилмагин аммо ёвуз шайтондан ҳалос қилгин.” Инсоннинг гуноҳи ҳам Худога мурожаат қилишига тўсқинлик қилади. Инсон ўзининг гуноҳкорлигини тан олган ҳолда, Худо олига келишга ва ундан бирор нарса сўрашга лойиқ эмасман, деган ўй билан Худодан узоқда юраверади. Аммо ўзимизга яқинроқ бирор биродар билан гаплашиб, гуноҳларимиз ва камчиликларимизни тан олишимиз керак. Албатта гуноҳларни кечиргувчи фақат Худо.

Narrator 2 Бироқ гуноҳларни овоз чиқариб тан олишнинг ҳам сирли қудрати бор. Шу орқали қалбларимиз шофо топади, Худо билан муносабатларимиз тикланади. Ҳаворий Ёқуб айтганидек: “Шунинг учун қилган гуноҳларингизни бир–бирингиз олдида тан олинглар, бир–бирингиз учун ибодат қилинглар, шифо топасизлар.” Исо Масиҳнинг издоши бўлиш йўлида қийинчиликка учрамаган имонли йўқ. Қалбингизга яхшилаб қарангчи, у ерда Худога бермаган бирор кераксиз ва фойдасиз одатингиз ёки сифатингиз бормикан?! Агар шундай бўлса, Муқаддас Руҳга тўлишни орзу қилмасангиз ҳам бўлади. Агар Худо Каломини яхши билсангизу, аммо унга амал қилмасангиз иккиюзламачидан қандай фарқингиз бор? Исо Масиҳ шундай дейди: “Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Чунки сизлар оҳакланган қабрларга ўхшайсизлар: қабрларнинг ташқи томони чиройли, аммо ичи мурдаларнинг суякларига ва ҳар хил ифлосликларга тўла. Шу сингари, сизлар ҳам ташқи томондан бошқаларга тақводор бўлиб кўринасиз, аммо ичингиз иккиюзламачиликка ва гуноҳга тўла.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top