Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Муқаддас Каломда ҳаворий Бутрус шундай дейди: “Ҳамма одамларни ҳурмат қилинглар. Имонли биродарларингизни яхши кўринглар. Худодан қўрқинглар, давлат раҳбарига иззат–эҳтиром кўрсатинглар. Эй қуллар, Худодан қўрққанингиз учун хўжайинларга итоат қилинглар. Нафақат меҳрибон ва мулойим хўжайинларга, балки қаттиққўлларига ҳам бўйсунинглар. Агар сизлар Худони мамнун қилмоқчи бўлиб, тўғри иш қилсангиз–у, ноҳақ азобларга чидасангиз, Худони рози қилган бўласиз.” Болага у ёқтирмайдиган ишни буюрганингизда ўзини қандай тутишини кўрганмисиз? Одатда, у уф тортиб юзини буриштиради. Бола ота-онасининг буйруғини эшитганда уларга қулоқ солиш кераклигини тушунади-ю, бироқ аслида бундай қилишни истамайди. Ушбу мисол билан барчамиз дуч келадиган бир ҳақиқатни ифодалаш мумкин. Ҳокимиятга бўйсуниш доим ҳам осон эмас.
Narrator 2 Устингиздан раҳбарлик қилаётган кишиларга ҳурмат кўрсатиш қийин, чунки тез-тез уларнинг талаблари сизга аҳмоқона бўлиб туюлади. Шундай бўлсада биз уларни ҳурмат қилишга мажбурмиз. Йўқ. Биз мажбурликдан эмас, чин дилдан ҳурмат қилишимиз лозим. Худо тайин этмаган ҳокимият ёки подшоҳлик йўқ. Шундай экан, уларга ҳурматсизлик бу Худонинг иродасига бўйсунмаслик ҳисобланади. Ҳикматлар китобида Сулаймон пайғамбар шундай дейди: “Эй, ўғлим, Эгамиздан ҳам, шоҳдан ҳам қўрқ, уларга қарши бош кўтарма”. Худога ишонган ва уни севган имонли бошлиқларни ҳам ҳурмат қилиши лозим. Ўзимизни Худонинг меҳр-муҳаббати соясида сақлашни истасак, бу амрга мувофиқ йўл тутишимиз керак. Тўғри, айрим саволлар туғилиши табиий. Масалан, “Нега бошлиқларга ҳурмат кўрсатиш қийин?” Биринчидан, ҳаммамиз гуноҳкормиз, иккинчидан эса устимиздан ҳокимлик қилаётганлар ҳам шундай аҳволда.
Narrator 1 Гуноҳ ва номукаммаллик Одам Ато билан Момо Ҳаво Худонинг ҳокимиятига қарши чиқишганида инсоният тарихига кириб келди. Каломда шундай ёзилган: “Бир одамнинг дастидан дунёга гуноҳ кириб келди. Гуноҳдан эса ўлим келиб чиқди. Натижада инсонлар ўладиган бўлиб қолди, чунки ҳамма гуноҳкордир.” Мана шунинг учун ҳам ҳозиргача ҳокимиятга қарши чиқиш ва унга бўйсунмасликка туғма мойиллигимиз бор. Гуноҳ туфайли мағрур ва такаббур бўлиб қолишимиз осон, камтаринликни ривожлантириш эса анча мураккаб. Энг муҳими, ҳокимиятни ҳурмат қилиш Раббимизга, яқинларимизга ва ҳатто ўзимизга бўлган севгига асосланган. Худони севганимиз учун Унинг қалбини қувонтиришни истаймиз. Сулаймоннинг ҳикматларида шундай ёзилган: “Эй, ўғлим, доно бўл, қалбимни қувонтир, шунда биров мени танқид қилса ҳам, жавоб қайтара оламан.”
Narrator 2 Худованд олам Ҳукмдори. У ҳеч нарсани сабабсиз қилмайди. Сизнинг тепангизда қандай раҳбар ўтирган бўлмасин, демак бунда ҳам Худонинг қўли бор. Ҳаётимизнинг ҳар кунида Худованднинг бошқарувига бўйсунсак, Унинг ҳукмдорлигини қўллаб-қувватлаган бўламиз. Бундай бошқарувга бўйсуниш итоаткорлик билан чегараланиб қолмайди. Худони севганимиз учун Унга бажонудил бўйсунамиз. Лекин биз учун итоат қилиш жуда қийин кечадиган вақтлар ҳам бўлади. Бу каби вазиятларда, юқорида келтирилган бола сингари бўйсунишга ўрганишимиз керак. Бизга бўйсуниш жуда қийиндек туюлган пайтларда ҳам Исо Масиҳ қилганидай: «Мен айтгандек эмас, Сен айтгандек бўлсин»,— дея жавоб берайлик (Луқо 22:42). Ҳокимиятни ҳурмат қилишимизнинг яна бир сабаби: бу бизнинг манфаатимиз учундир. Доно инсон айтлган нарсани айтилган пайтидаёқ бажаради.