3:28

Маталлар 2 қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Муқаддас Каломни биринчи марта вароқлаб уни ўқиб чиққан инсон, унинг Худо ва Унинг ҳақиқати ҳақида бу қадар осон ва соддалик билан тушунтирилганига ҳайрон қолади. Масиҳ улуғвор қиёфасини оддий инсон танасига яширганидек, Худованд ижоди бўлган табиат ҳам Унинг ҳақида кўп нарсаларни сўзлайди. Аммо афсуски, инсоният Худо ижоди бўлган табиат ва жонзотларни оддий ҳол деб қабул қилади. Азалда Одам Ато билан момо Ҳаво Худо донолигидан сўзловчи, гўзал Адан боғида истиқомат қилган. Аммо, гуноҳ бу табиатнинг асл муждасини йўққа чиқарди. Гуноҳ туфайли инсонлар, Худо ижодини бошқача қабул қиладиган бўлдилар. Масиҳ эса оддий инсон танасида келиб, Худо улуғворлигини намоён қилди. У ҳаммага тушунарли бўлсин деб маталлар билан сўзларди. Масиҳ ўзининг матал билан сўзлаши сабабини шогирдларига шундай тушунтиради:

Narrator 2 “Одамларга масаллар билан гапираётганимнинг сабаби шуки, улар қараб туриб кўрмайдилар, қулоқ солиб туриб, эшитмайдилар ва англамайдилар.” Ўша пайтларда маталлар орқали сўзлаш жуда самарали эди. Нафақат Исроилда балки яқин атрофдаги бошқа халқлар ҳам бу каби маталларни яхши қабул қилар эди. Инсонлар бу маталлар остида акс эттирилган нақиқатни ўша пайтда англамасалар ҳам, кейинчалик бунинг мағзини чақиб, Устознинг айтганларини эсга олардилар. Шунинг учун ҳам Масиҳ уларга маталлар орқали сўзлашда давом этарди. Турли воқеалар билан у ҳар бир юракка йўл изларди. Бир сафар савдогарнинг туяси ҳақида сўзласа, бошқа сафар сурбет қози, яна сабрли боғбон ҳақида сўзларди. Тингловчилар ҳар куни ўзлари кўрадиган воқеалар ва ишлатадиган нарсалари иштирок этган матталларни эшитишни ёқтиришарди.

Narrator 1 Бу нарсалар ёки воқеалар шунчалик халқнинг ҳаётига яқин эдики, тинглаганлар буни истаган тақдирда ҳам унутиши мумки эмас эди. Масиҳнинг маталлар билан сўзлашининг яна бир сабаби — инсонлар атрофидаги раббийлар ва фарзийларнинг бир хилдаги доим такрорланадиган таълимотидан зериккан эди. Масиҳнинг маталлар орқали сўзлаши уларнинг юрагига яқин ва унутилмас эди. Ундан ташқари Масиҳни тингловчилар орасидаги фарзийлар ва уламолар доимо уни айблаш учун сўзидан илинтирмоқчи бўлишарди. У ўзининг маталлари орқали инсон онгини Илоҳий онг билан бирлаштиришга ҳаракат қиларди. У қадимда пайғамбарлар орқали ёзиб кетилган амрни қандай қилиб бажаришни ҳам ўргатди: “Буларни болаларингизга ҳам ўргатинглар. Уйда ўтирганда ҳам, йўлда юрганда ҳам, ётганингизда ҳам, турганингизда ҳам шулар ҳақида гапиринглар. Буларни қўлингизга белги қилиб боғланглар, пешанангизга нишон қилиб тақиб олинглар. Эшигингиз кесакисига, дарвозаларингизга ёзиб қўйинглар.”

Narrator 2 Халқ унинг ортидан эргашиб борар экан, очиқ осмон остида, табиат қўйнида ўзларига макон қилди. У халққа улар Худо ва унинг яратганлари билан яқин бўлиши, Масиҳнинг сўзлари тушунарлироқ бўлиши учун тепаликларда, тоғда, кўл ва дарё бўйида Худо ҳақида сўзлади. Бу оддийгина аммо очиқ осмон ва табиат қўйнида айтилганлари инсонлар юрагига яхши етиб борар ва кўпчилик, Масиҳнинг нима демоқчи эканини яхши англарди. Бугун биз ҳам, бир дам тўхтаб, Худо нима сабабдан атрофимиздаги табиатни, жонзотларни гўзал ва ўзига ҳос қилиб яратганини ўйлаб кўрайлик. Нима учун Худованд еттинчи куни ҳамма ишларидан тўхтаб, яратилганларга эътибор қилгани ва уларнинг ажойиблигидан баҳра олганини эсланг. Сиз ҳам бир кунни Худонинг улуғворлиги, ҳақиқатини англашга сарфланг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top