3:49

Муҳим хизмат

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Масиҳ даврида одамлар уруғ сепиш ва ҳосил олиш учун жонларини ҳатарга қўйиб шаҳар деворларидан ташқаридаги далаларга чиқишарди. Масиҳ буни биларди, чунки Масиҳнинг Ўзи “Уруғ сепувчи ” эди. У Осмон Шоҳлигини қолдириб, ўз улуғлигидан кечиб, роҳат-фароҳатни қолдириб, инсон қиёфасида йўқолган қалбларни Отасига қайтариш учун, ҳақиқат уруғини сепгани Ерга келди. Уруғ экиш жараёнида қийналди, аммо олға юрди. Васвасага солинди, аммо чекинмади. Ёлғиз қолди, кўз ёш тўкди ва охирида одамлар қалбига экилган уруғларни ўз қони билан суғорди. Исо Масиҳ ҳам издошларига шундай деди: “Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдиринглар.” Энди биз ҳам ҳақиқат уруғини экиш учун олға боришимиз керак. Ҳазрати Иброҳим ҳам ҳақиқатни эълон қилиш учун танланганида Худо шундай деб буюрганди:

Narrator 2 “Шундан кейин Эгамиз Ибромга деди: “Ўз юртингдан, қариндош–уруғларинг олдидан — отанг хонадонидан чиқиб кет. Мен сенга бир юртни кўрсатаман, ўша ерга борасан.” Ва у қаерга боришини билмаса ҳам Худо айтганидай чиқиб кетди. Ҳаворий Павлус ҳам худди шундай қилди. “Раббим Исо менга: ‘Кетавер’, — деди. — Сени узоқдаги ғайрияҳудийларнинг олдига юбораман.” Худо Ўз мақсади бўйича чақирганлар худди Иброҳим пайғамбар ёки ҳаворий Павлус каби ҳаммасини-инсоний режаларини, истакларини қолдириб, Худо учун ҳақиқат уруғини эккани йўлга чиқиши керак. Масиҳ ҳам ерга ҳақиқат уруғини эккани келган эди. Одам Ато билан момо Ҳавонинг гуноҳидан кейин, шайтон хато ва гуноҳ уруғларини экиб келаётган эди. У биринчи марта инсониятни ёлғон билан гуноҳ тўрига илинтирган бўлса, бугунгача унинг ҳийлалари усули ўзгармаган.

Narrator 1 Масиҳ эса инсониятни Худога қайтарадиган ҳаёт каломини, азалий ҳақиқатни экиш ва одамларга маълум қилиш учун келди. Тошлоқ ерга сепилган уруғлар эса шундай одамларни билдиради: улар каломни эшитганда, уни дарров севинч билан қабул қиладилар.” Аммо англаб етмаганлари учун, қийинчиликлар келганида дарров енгиладилар ва ўсишдан тўхтайдилар. Муқаддас Каломда ҳақиқат бу Худонинг Каломи эканлиги ёзилган.Исо Масиҳ Худога ибодат қилар экан, шундай дейди: “ Сенинг каломинг ҳақиқатдир. Ҳақиқат орқали уларни Ўзинг учун ажратиб олгин.” Агар уруғнинг ҳусусиятига қарасангиз, у ичида бошқа бир ҳаётни сақлайди. Худонинг Каломи ҳам бизга, ишонганларга ҳаёт беради. Масиҳ шундай дейди: “Сизларга чинини айтай: Менинг сўзларимни тинглаган ва Мени Юборганга ишонган киши абадий ҳаётга эгадир. У ҳукм қилинмайди. Зотан, у ўлимдан ҳаётга ўтган.” Худо Каломида ҳаёт ва қудрат бор.

Narrator2Бу сўзларни ишонч билан қабул қилган одамда Худонинг қудрати амал қилади. Биласизки, ҳар бир уруғ униб ўсгач, ўз турига кўра ҳосил беради. Уруғни тўғри вақтда экинг ва у янги танада ҳосил беришни бошлайди. Худо каломи тушган қалб эгаси ҳам, Худо сифатларини ўзида мужассам этган инсонга айланади. Масиҳ давридаги раббийлар ва устозу уламолар Худо Каломини экмас эдилар. Улар диний қонун-қоидаларга, маросимларга муккасидан кетган бўлиб, бошқаларни ҳам фақат шунга ўргатар эдилар. Улар Худога эмас, ўзларига улуғлик истар, халқ орасида олқиш олшини ёқтирар, соҳта диндорлик ниқоби остида бева-бечораларни қийнар эди. У бундайларнинг ниқобини ечиб ташлагани учун, улар Исо Масиҳни йўқ қилиш пайига тушган эди. Масиҳ ҳар сафар сўзини: “Ёзилганки”, деб бошлар эди. Чунки шундай ёзилганини уламолар ҳам биларди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top